Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ФАКТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ Бобобеков Ф.Р. Тошкент Кимё халқаро университети Аннотация. Мақолада мамлакатимизда факторинг амалиётини тижорат банклари томонидан амалга оширишда мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни келтириб ўтдик. Калит сўзлар: факторинг амалиёти, тижорат банклари, норматив-ҳуқуқий ҳужжат, Фуқаролик кодекси, дебиторлик қарздорлиги, регресс ҳуқуқли факторинг, реверсив факторинг, кичик ва ўрта бизнес, хўжалик юритувчи субъект, харидор, сотувчи. Аннотация. В статье приведена предложения и отзывы о проблемах в нашей стране, которые существуют при внедрении коммерческими банками факторинговой практики и пути их решения. Ключевые слова: факторинговая практика, коммерческие банки, нормативный правовой акт, Гражданский кодекс, дебиторская задолженность, регрессный факторинг, обратный (реверсный) факторинг, малый и средний бизнес, хозяйствующий субъект, покупатель, продавец. Annotation. The article provides suggestions and feedback on the problems in our country that exist when commercial banks introduce factoring practices and ways to solve them. Key words: factoring practice, commercial banks, regulatory legal act, civil code, accounts receivable, regression factoring, reverse factoring, small and medium businesses, business entities, buyer, seller. 1. Кириш. Факторинг амалиёти ҳозирги пайтда тижорат банклари амалиётида кенг қўлланилиб келинаётган молиявий хизматлар турига кирмоқда. Факторинг бўйича жаҳон тажрибасини ўрганадиган бўлсак, ушбу амалиёт айниқса тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнес вакилларига кенг кўламда хизмат кўрсатилмоқда. Олиб борилган тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, факторинг амалиёти мамлакатимиз тижорат банклари томонидан “банк молиявий хизмати” сифатида кенг амалга оширилмай келинмоқда. Бунинг бир қанча сабаблари мавжуд бўлиб, ушбу тадқиқотимизда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларимизни келтириб ўтдик. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling