Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
-§. Кабель ва муфталарни осиш ҳамда маҳкамлаш
Download 126.38 Kb.
|
ПТБ узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш
2-§. Кабель ва муфталарни осиш ҳамда маҳкамлаш
38. Очиқ муфталар ҳандақ устидан ташланган кўндаланг тахталарга сим ёки трос ёрдамида ўрнатилган мустаҳкам тўсинга осилиб, қути билан ёпилиши лозим. Қутининг бир томони ечиб олинадиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак. 39. Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшаш материаллардан фойдаланиш ман қилинади. 40. Кабелларни шундай осиш керакки, улар кейинчалик жойидан силжимаслиги керак. 41. Қазиб очилган кабелни ёпувчи қутилар устига огоҳлантирувчи «ТЎХТА! КУЧЛАНИШ!» плакати осиб қўйилиши шарт. 3-§. Муфталарни очиш ва кабелни кесиш 42. Муфталарни очишдан ёки кабелни кесишдан олдин таъмирланиши керак бўлган кабель ҳақиқатан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у узиб қўйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. 43. Иш жойида таъмирланиши зарур бўлган кабель қуйидагича аниқланиши керак: кабель туннель, коллектор, канал ичидан иморат деворлари бўйлаб ўтказилган бўлса — уни трасса бўйлаб кузатиш билан, чизма ва схемалар бўйича кабелларнинг жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларни текшириш орқали; кабель ер ичидан ўтказилган бўлса — уларнинг ердаги жойлашишини схемада кўрсатилган ҳолатларини солиштириш орқали. Бунинг учун олдиндан кабель тўпламидаги барча кабеллар кўзга кўринадиган қилиб, кабель тўпламига кўндаланг бўлган назорат ҳандағи (шурф) қазилиши керак. 44. Таъмирланиши зарур бўлган кабелни ишонч билан аниқлаб бўлмаган ҳолларда, кийдирма рамкаси бўлган кабель қидирувчи аппарат қўлланилиши керак. 45. Кабель линияларида кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус пўлат игнали ёки кесувчи учли изоляцияловчи штангали мослама ёрдамида кучланиш йўқлигини текшириш зарур. Мослама ёрдамида кабелнинг зирҳи ва қобиғини ток ўтказувчи фазаларигача тешиш ёки кесиш, бир-бирига қисқа туташтириб, унинг ерга уланишини таъминлаш лозим. Кабелнинг тешиладиган жойи устига олдиндан беркитувчи экран ўрнатилиши керак. Туннелларда, коллекторларда ва қудуқларда бундай мосламани қўллаш учун фақат масофадан бошқариш мавжуд бўлганда рухсат этилади. 46. Кабелнинг шикастланиши натижасида унинг барча ток ўтказувчи фазалари очилиб қолган бўлса, кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан кучланишни бевосита кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин. 47. Кабелни тешиш ишлари жавобгар раҳбар ёки ижозат берувчи ёхуд унинг кузатуви остида иш бажарувчи томонидан бажарилади. Кабелни ҳимоя кўзойнагини тақиб ва диэлектрик қўлқоп кийиб тешиш лозим. Тешиш вақтида ҳандақ устидаги изоляцияловчи мосламада ва имкони борича кабелдан узоқроқда туриш керак. 48. Тешадиган мосламани ерга улаш учун кабелнинг зирҳидан ёки 0,5 метр чуқурликда ерга киритилган махсус мосламадан фойдаланилади. Ерга уловчи сим зирҳга ҳалқасимон қисқич ёрдамида уланади; қисқич остидаги зирҳ тасмаси тозаланган бўлиши зарур. Агар зирҳ тасмаси занглаган бўлса, у ҳолда ерга уловчи симни кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат этилади. Кучланиши 1000 В гача бўлган тўрт толали кабель линиясида ишлар бажарилганда, унинг ноль сими иккала учидан ажратиб қўйилади. Download 126.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling