Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Электр двигателларни эксплуатация қилишда техник талаблар
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
Электр двигателларни эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Ушбу Қоидалар ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр двигателларига тааллуқлидир. 2. Электр двигателлар, ишга тушириш-ростлаш аппаратуралари, назорат-ўлчов асбоблари, ҳимоя қурилмалари, шунингдек, барча электр ва ёрдамчи ускуналар ЭҚТҚ ва ишлаб чиқувчи завод талабларига мувофиқ танланади ва ўрнатилади. 3. Электр двигателларда ва улар айлантирадиган механизмларда айланиш йўналишини кўрсатувчи стрелка чизиб кўрсатилган бўлиши шарт. 4. Электр двигателларда, уларнинг коммутация аппаратларида, ишга тушириш-ростлаш қурилмаларида, сақлагичларда ва бошқаларда улар тегишли бўлган агрегатлар ва (ёки) механизмнинг номи ёзилган бўлиши шарт. 5. Сақлагичларнинг эрувчан киргизмалари калибрланган бўлиши ва эрувчан киргизманинг номинал токи кўрсатилган ишлаб чиқарувчи завод ёки корхона ёрлиғига эга бўлиши шарт. Калибрланмаган эрувчан киргизмаларни қўллаш ман этилади. 6. Лойиҳавий қарорлар билан электр таъминотининг қисқа муддатли танаффусида ўзи ишлаб кетиш қурилмаси билан таъминланиши керак бўлган технологик жараён машина ва механизмлар электр двигателларининг рўйхати аниқланган бўлиши шарт. Агар лойиҳада электр двигателларнинг ўзи ишлаб кетиши кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда истеъмолчилар тармоғи барча элементларининг ҳимояси, шунингдек, тугунларнинг технологик блокировкаси шундай бажариладики, бунда масъул механизмлар электр двигателларини ўзи ишлаб кетиш ҳолатининг олди олинади. 7. Агар иқтисод қилиш ва кабелни тежаш шартлари бўйича бошқача жойлаштириш талаб қилинмаган бўлса, коммутация аппаратлари иложи борича хизмат кўрсатиш қулай бўлган жойларда, электр двигателлар яқинида жойлаштирилиши лозим. Технологик механизмларнинг электр двигателлари масофадан ёки автоматик бошқариладиган бўлса, охирги механизм яқинида, электр двигателни масофадан ёки автоматик улашнинг олдини оладиган, двигателни авариявий ўчириш аппарати ўрнатилиши керак. 8. Энергетика тизимининг максимал юклама соатларида синхрон электр двигателлар қувват коэффициентининг оптимал қийматида реактив қувватни генерация қилиш режимида ишлаши керак. Йирик (қуввати 1000 кВт дан ортиқ) синхрон электр двигателларнинг жадаллаштириш қурилмалари ва қўзғатишни автоматик ростлагичлари (кейинги ўринларда ― ҚАР) доимо ишга уланган бўлишлари шарт. ҚАРни ўчиришга фақат таъмирлаш ёки текшириш учун рухсат берилади. ҚАР энергетика тизимининг ишлаш графигига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланиб ўрнатилади. 9. Захирадаги электр двигателлар зудлик билан ишга тушишга доимо тайёр туриши, корхонанинг, цехнинг, участканинг электр хўжалигига жавобгар шахси тасдиқлаган иш жадвали бўйича даврий равишда кўрик ва синовдан ўтиб туриши шарт. 10. Технологик жараён статор токи бўйича ростланадиган механизмлар, шунингдек, технологик жиҳатдан ўта юкланишга мойил механизмлар электр двигателлари ишга тушириш панелида ёки панелида ўрнатиладиган амперметрлар билан жиҳозланиши шарт. Амперметрлар, шунингдек, синхрон двигателларнинг қўзғатиш занжирида ҳам уланган бўлиши керак. Амперметр шкаласида статор (ротор) токининг узоқ муддат рухсат этилган ёки номинал қийматига мос қизил чизиқ бўлиши керак. 11. Электр двигателларнинг гуруҳли йиғмаларида ва панелларида кучланиш борлигининг назорати волтметрлар ёки сигнал лампалари билан кўзда тутилган бўлиши шарт. 12. ТҚ шиналаридаги кучланиш номиналнинг 100 — 105 фоизи чегарасида ушлаб турилиши керак. Электр двигателларнинг узоқ вақт ишлатилишини таъминлаш учун уларни кучланиш номиналдан 110 фоиздан ортиқ ва 95 фоиздан кам бўлганда ишлатиш тавсия этилмайди. 13. Ҳар бир подшипникда ўлчанган электр двигателларнинг титраши, роторнинг ўқ бўйлаб сурилиши, ҳаво тирқиши оралиғи ўлчами Электр ускуналарини СҚ ва Мда келтирилган катталиклардан ошмаслиги керак. 14. Электр двигателларнинг юкламаси, подшипникларнинг ҳарорати, ёпиқ вентилация тизимига эга электр двигателларда кирадиган ва чиқадиган ҳаво ҳарорати устидан доимий назоратни, подшипникларга қараш, ишга тушириш, ростлаш ва тўхтатиш операцияларини механизмга хизмат кўрсатувчи электр технологик ходим амалга оширади. 15. Қуйидаги ҳолларда электр двигатель зудлик билан (авариявий) тармоқдан ўчирилади: одамлар билан бахтсиз ҳодисалар юз берганда; электр двигателдан, шунингдек, унинг ишга тушириш-ростлаш аппаратурасидан ва қўзғатиш қурилмасидан тутун ёки олов пайдо бўлганда; юритманинг механизми бузилганда, нормал бўлмаган таққиллаш пайдо бўлганда; агрегат подшипникларининг титраши кескин ошганда; подшипниклар ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасида белгиланган рухсат этилган ҳароратдан ортиқ қизиганда. Маҳаллий йўриқномаларда электр двигателлар авариявий ўчирилиши шарт бўлган бошқа ҳоллар ҳам кўрсатилиши, шунингдек, авария ҳолатини бартараф қилиш ва электр двигателларни ишга тушириш тартиби белгиланиши мумкин. 16. Электр двигателларда профилактик синовлар ва ўлчашлар Электр ускуналарини СҚ ва Мга мувофиқ ўтказилиши шарт. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига 6-ИЛОВА Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling