Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Кабель тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар


Download 0.84 Mb.
bet20/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада

Кабель тармоқларини эксплуатация қилишда техник талаблар
1. Мазкур Қоидалар кучланиши 220 кВ гача бўлган юқори кучланиш кабель тармоқларига (кейинги ўринларда — КТ) тааллуқлидир.
Барча КТ ЭҚТҚ талабларини қондириши шарт.
2. Янги қурилаётган КТни эксплуатация қилишга қабул қилишда ЭҚТҚ талабларига мувофиқ синовлар ўтказилиши шарт.
3. Эксплуатация қилувчи ташкилот, монтаж қилувчи ташкилот қураётган барча кучланишли КТ ётқизилаётганда ва монтаж қилинаётганда техник назоратни олиб боришлари шарт.
Шланг қопламали зирҳсиз кабеллар ўтказилишини назорат қилганда ва эксплуатация қилишда, асосий эътибор шлангнинг ҳолатига қаратилиши шарт. Тешиб ўтган узилишлари, ёриқлари ва тирналган жойлари бўлган шлангли кабеллар таъмирланиши ёки алмаштирилиши шарт.
4. Ҳар бир КТ мазкур Қоидаларнинг 155-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз ичига олган паспортга, диспетчерлик рақамига ёки номига эга бўлиши шарт.
Очиқ ўтказилган кабеллар, шунингдек, барча кабель муфталари ёрлиқлар билан таъминланган бўлиши шарт. Тармоқ бошидаги ва охиридаги кабель ёрлиқларида тармоқнинг маркаси, кучланиши, кесими, рақами ёки номи кўрсатилган бўлиши, улаш муфтаси ёрлиғида эса муфта рақами, монтаж санаси кўрсатилиши шарт.
Ёрлиқлар атроф-муҳит таъсирига чидамли бўлиши шарт. Ёрлиқлар очиқ ўтказилган кабелларда тармоқнинг узунлиги бўйича ҳар 50 метр оралиқда, шунингдек, трасса бурилишларида ва оловга чидамли тўсиқлардан ҳамда ёпмалардан кабелларнинг ўтиш жойларида (ҳар иккала томонида) жойлаштирилиши шарт.
5. Ҳар бир КТ учун ишга туширишда рухсат этилган энг катта ток юкламалари белгиланиши шарт. Юкламалар энг ёмон иссиқлик шароитидаги, узунлиги 10 метрдан кам бўлмаган трасса участкаси бўйича белгиланиши керак. Ушбу юкламаларни оширишга иссиқлик синовлари асосида кабель толаларининг ҳарорати давлат стандартларида ёки техник шартларда давомий рухсат этилган ҳароратдан ортмаганда рухсат этилади. Бунда кабелларни қизиши, трассанинг энг ёмон совитиш шароитига эга бўлган участкада текширилиши керак.
Кучланиши 1000 В гача бўлган кабелнинг ўрнига кучланиши 1000 В дан юқори бўлган кабелдан фойдаланиш ман этилади.
6. Аварияни бартараф қилиш даврида кучланиши 10 кВ гача бўлган шимдирилган қоғоз изоляцияли кабелларни ток бўйича 30 фоизга, 5 сутка мобайнида, суткада 6 соатдан кўп бўлмаган, лекин бир йилда 100 соатдан ортиқ бўлмаган даврда ўта юкланишига рухсат берилади. Агар сутканинг қолган даврида юклама рухсат этилганидан ошмаган бўлса, 15 йилдан ортиқ эксплуатацияда бўлган кабеллар учун ўта юкланиш 10 фоизгача камайтирилиши керак.
Кучланиши 35 кВ бўлган қоғоз изоляцияли КТ ўта юкланишига рухсат берилмайди.
7. Кучланиши 110 — 220 кВ бўлган мой тўлдирилган кабеллар учун толаларнинг ҳароратини 80 оС дан оширмай ўта юкланишга рухсат берилади. Бунда узлуксиз юкламанинг давомийлиги 100 соатдан ошмаслиги, давомийликининг йиғиндиси эса йилда 500 соатдан, ўта юкланишлар орасидаги танаффус — 10 суткадан кам бўлмасдиги керак. Ҳавода ўтказилган, кучланиши 110 кВ бўлган КЛ учун толаларини 80 оС ҳарорат билан ишлаш давомийлиги чекланмаган.
8. Мой тўлдирилган кучланиши 110 — 220 кВ бўлган ҳар бир КТ ёки унинг секциялари учун тармоқнинг профилига боғлиқ равишда маҳаллий йўриқномалар билан мой босимининг рухсат этилган чегаравий қийматлари белгиланган бўлиши шарт. Улардан четга чиққанда, КТ ўчирилиши ва фақат бузилиш сабаблари аниқлангандан ва бартараф этилгандан кейин уланиши шарт. Паст босимли КТ учун кабелдаги мой босимининг рухсат этилган босими 100 — 300 кПа (1 — 3 кгс/см2) чегарасида бўлиши керак.
9. Мой тўлдирилган кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган кабеллардан мой ва пластмасса изоляцияли кабелларнинг тугалловчи муфталаридан суюқлик синаш учун янги тармоқ уланиши олдидан, улангандан кейин 1 йилдан сўнг, кейин 3 йилдан сўнг ва кейинчалик ҳар 6 йилда олиниши шарт. Мой ва суюқликнинг текширилаётган қийматлари Электр ускуналарини СҚ ва М талабларига мос келиши шарт.
10. Нейтрали изоляцияланган ёки компенсацияланган тармоқларда ерга бир фазали туташув содир бўлганда, ходим бу ҳақида зудлик билан таъминловчи подстанция навбатчисига ёки электр билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқ бўйича навбатчисига хабар бериши ва кейинчалик уларнинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилиши шарт.
Генератор кучланиши тармоқларда, шунингдек, кучланиши 35 кВ бўлган КТда кўрсатилган режимда ишлашга 2 соатдан кўп бўлмаган вақтга рухсат берилади. Алоҳида ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот рухсати билан бу муддат 6 соатгача узайтирилиши мумкин.
11. КТдаги юкламалар Электр ускуналарини СҚ ва М талабларига мос равишда белгиланган муддатларда даврий ўлчаниши шарт. Ушбу ўлчовлар асосида КЛ режимлари ва ишлаш схемалари белгиланиши керак.
12. Кучланиши 35 кВ гача бўлган КТни кўздан кечириш қуйидаги муддатларда ўтказилиши керак:
ерда, эстакадалар, туннеллар, блоклар, каналлар, галереялар ва бинолар деворлари бўйлаб ўтказилган кабель трассалари — маҳаллий йўриқнома бўйича, лекин камида 3 ойда 1 марта;
кучланиши 1000 В дан юқори бўлган КТнинг тугалловчи муфталари 6 ойда 1 марта, 1000 В ва ундан паст кучланишли КТнинг тугалловчи муфталари 1 йилда1 марта;
трансформатор хоналарида, тақсимловчи пунктларда ва подстанцияларда жойлашган кабель муфталари бошқа ускуналар билан бир вақтда кўрикдан ўтказилади:
кабель қудуқлари 1 йилда 2 марта;
сув ости кабеллари маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ.
Муҳандис-техник ходимлар КТ танлаб, даврий равишда, лекин камида 6 ойда 1 марта кўрикдан ўтказилишлари шарт.
Подстанциядаги коллекторлар, шахталар ва каналлар маҳаллий йўриқномалар бўйича кўрикдан ўтказилади (доимий тезкор хизмат кўрсатувда ойда камида 1 марта кўрик ўтказилиши шарт). Кўрикда аниқланган носозликлар ҳақидаги маълумот нуқсонлар журналига қисқа муддатда бартараф қилиш учун киритилиши шарт.
Навбатдан ташқари кўриклар тошқин даврларида ва селдан кейин ўтказилади.
Кабель иншоотларида ва бошқа хоналарда доимий равишда кабелнинг иссиқлик режими, ҳаво ҳарорати ва вентиляция қурилмалари ишлашининг назорати ташкил қилиниши шарт.
Ёзги вақтларда кабель туннеллари, каналлари ва шахталари ичидаги ҳаво ҳарорати ташқи ҳаво ҳароратидан 10 оС дан ортиқ бўлмаслиги шарт.
13. Кучланиши 110 — 220 кВ бўлган КТлар қуйидаги муддатларда кўрикдан ўтказилишлари шарт:
ерда ўтказилган кабель трассалари 1 ойда камида 1 марта;
коллекторларда ва туннелларда ўтказилган кабель трассалари камида 3 ойда 1 марта;
стопорлайдиган ва ярим стопорлайдиган муфтали кабель қудуқлари 3 ойда 1 марта;
мой (суюқлик) босими сигнализацияси мавжуд бўлган қўшимча мой билан таъминловчи пунктлар камида 1 ойда 1 марта;
кучланиши 1000 В дан юқори бўлган кабель муфталарининг кўриги электр ускунанинг ҳар бир кўригида ўтказилиши шарт.
14. Маҳаллий йўриқномалар билан кабель иншоотларидаги мавжуд ёнғинни автоматик равишда ўчириш ва хабар бериш қурилмаларининг ишга яроқлилигини текшириш муддатлари белгиланиши шарт.
15. Туннеллар, коллекторлар ва бошқа кабель иншоотлари тоза сақланиши шарт. Кабель иншоотларида ўтказилган кабелларнинг рухланмаган металл зирхлари ва кабеллар ўтказилган нометалл қопламали металл конструкциялар даврий равишда ёнмайдиган занглашга қарши таркиб билан қопланиши шарт.
Кабель иншоотларида бирон-бир материалларни сақлаш ман этилади.
Сув тушадиган кабель иншоотлари ер ости ва ёмғир сувларини чиқариб ташлаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
16. Доимий навбатчи ходимлари бўлган подстанцияларда туннеллар (коллекторлар), шахталар ва каналларнинг кўриклари 1 ойда камида бир марта ўтказилиши шарт. Доимий навбатчи ходимлари бўлмаган подстанцияларда бу иншоотларнинг кўриклари маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ, корхонанинг электр хўжалигига жавобгар шахс белгилаган муддатларда ўтказилади.
17. КТда металл қобиқнинг электр, тупроқ ёки кимёвий занглаш туфайли бузилиш хавфи пайқалганда, уни бартараф қилиш чоралари кўрилиши шарт.
КЛнинг ҳимоя қурилмалари устидан маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ кузатиш ўрнатиш шарт.
18. Ерда ҳандақларни қазиш вақтида схемада кўрсатилмаган қувурлар, номаълум кабеллар ва бошқа коммуникациялар аниқланганда, ишларни тўхтатиш ва бу ҳақида электр хўжалигига жавобгар шахсга хабар бериш зарур. Кабеллар бор жойдаги хандақлар, чуқурликлар ва ер ости иншоотларини ўта эҳтиёткорлик билан 0,4 метр ва ундан ортиқ чуқурликда эса фақат белкурак билан қазиш керак.
19. Қишда кабеллар ўтган жойларда 0,4 метрдан ортиқ чуқурлик тупроқни қиздириш орқали қазилиши шарт. Бунда қиздирилаётган қатлам юзасидан кабелгача 0,3 метрдан кам бўлмаган қалинликда тупроқ қатлами сақланишини кузатиш зарур. Эриган тупроқни белкурак билан олиб ташлаш керак.
Лом ва шунга ўхшаган асбобларни қўллаш ман этилади.
20. Кабелдан 1 метрдан яқин масофада ер ковловчи машиналар билан қазишни амалга ошириш, шунингдек, нормал чуқурликдаги кабеллар устидаги тупроқни юмшатиш учун урувчи болғалардан, ломлар ва чўкичлардан 0,3 метрдан ортиқ чуқурликда фойдаланиш ман қилинади.
Урувчи ва титраб-ортувчи механизмларни қўллашга кабеллардан 5 метрдан кам бўлмаган масофада рухсат берилади.
Ишлар бошланмасдан олдин КТни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг электротехник ходимлари назорати остида трассада кабеллар жойлашиши ва чуқурлигини аниқлаш учун назорат очишлари ўтказилиши керак.
Портлаш ишларини ўтказиш учун қўшимча техник шартлар берилиши шарт.
21. Кучланиши 20 — 35 кВ бўлган кабелларнинг вертикал участкаларида изоляциянинг қуриши натижасида электрдан тешилишнинг олдини олиш учун уларни вақти-вақти билан алмаштириб туриш ёки стопорловчи муфталар ўрнатиш зарур.
Оқмайдиган шимувчи масса ва пластмасса изоляциясига эга бўлган ёки газ билан тўлдирилган 20 — 35 кВ кучланишли КТ вертикал участкаларининг изоляция ҳолатини қўшимча текшириш ва уларни даврий алмаштириш талаб қилинмайди.
22. Ишлашда изоляциянинг электрдан тешилиши ёки профилактик синашларда шкастланган кабель намуналари ва шикастланган кабель муфталари лаборатория тадқиқотларига шикастланиш сабабларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш учун берилиши шарт. Ишлаб чиқарувчи заводга эътироз билдирилганда, завод нуқсонлари борлиги натижасида шикастланган намуналар экспертлар кўриги учун сақланиши шарт.
23. Хоналарда, тунелларда, коллекторларда, эстакадалар бўйича галереяларда, каналларда жойлашган шикастланган КТларни куйдиришда, кабель иншоотларидаги кабелларни кузатиш — хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилган ҳолда олиб борилади.
24. Кучланиш остидаги экскаватор ва шланг кабелларини хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан резинали қўлқоплар ва этикларда ёки диэлектрик дастакли тутқичлар билан олиб юришга рухсат берилади.
Бу ҳолда кучланиши 10 кВ гача бўлган тармоқлар шикастланган КТни бир фазали ерга тутатиш ҳолатида ўчириб қўядиган ҳимоя билан жиҳозланган бўлишлари шарт.
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига
4-ИЛОВА

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling