Истеъмолчиларнинг асосий ҳУҚУҚлари


Қуйидаги схемада истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари қандай ҳимоя


Download 222.5 Kb.
bet5/10
Sana18.02.2023
Hajmi222.5 Kb.
#1212495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИ БУЮДЖЕТ ЧИЗИҒИ ВА БУЮДЖЕТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТАХЛИЛ

Қуйидаги схемада истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари қандай ҳимоя
қилишлари мумкинлиги ўз аксини топган






  1. Истеъмолчининг товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи

Қонуннинг 6-моддасида белгилаб қўйилган истеъмолчиларнинг асосий ва муҳим ҳуқуқларидан бири-ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳамда товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот олиш ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг раҳбарий тамойиллари» деб номланган (N 39/248 – сонли 1985 й. 9 апрел) резолюцияда, Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик дастурида (1975 йилдаги ЕИҲ нинг биринчи дастурида), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлигининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги битимида (2000 йил 25 январ) ва бошқа кўпгина хилқаро ҳужжатларда истеъмолчининг сосий хуқуқларидан бири сифатида эътироф этилган.
Қонуннинг 6-моддасида келтирилган зарур, тўғри ва тушунарли маълумот тушунчаларига амалдаги Фуқаролик кодексида ҳам, Қонунда ҳам тўлиқ таъриф берилмаган. Шу ўринда зарур ва тўғри маълумот деганда нима тушунилади деган савол туғилади. Бизнингча, зарур маълумот деганда сотувчи томонидан харидорга бериладиган тўлиқ ҳажмдаги маълумотлар тушунилади. Зарур маълумот истеъмолчида товар (иш, хизмат) ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, айнан улардан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида тушунчани вужудга келтириши лозим. Одатда, истеъмолчи сотиб олишни мўлжал қилган товар (иш, хизмат) ҳақида етарли маълумот (билим)га эга бўлмайди (эга бўлиши мумкин бўлса-да, қонун истеъмолчи бундай маълумотга эга бўлмайди, деб таҳмин қилади). Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига товар (иш, хизмат) ҳақида етарли ва тўлиқ маълумот бериши лозим. Истеъмолчи эса унга тақдим этилган ушбу маълумотлардан оқилона фойдаланиб, ўзига маъқул бўлган, ўзини қизиқтирган товарнинг хусусиятлари, сифати, уни ишлатиш ва сақлаш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, ушбу товар (иш, хизмат) натижаларидан мутахассис кўмагисиз мутақил равишда фойдалана олиши лозим бўлади.
Юқорида келтирилган таърифдан келиб чиқиб, «зарур маълумот» деганда:
биринчидан, сотувчи (ижрочи, ишлаб чиқарувчи)нинг юридик манзили ва у тасарруф (реализация) қилаётган товар (бажараётган иш, кўрсатаётган хизмат) ҳақида аниқ маълумотлар тушунилади (бу маълумот орқали истеъмолчи унга нуқсонли товар сотилганда ёки бажарилган ишда (кўрсатилган хизматда) камчиликлар аниқланганда жавобгарни топиш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келишининг олди олинади);
иккинчидан, ўзида албатта унинг сифати, асосий истеъмол хусусиятлари, нархи, ишлаб чиқарувчининг мажбуриятлари ва Қонуннинг 5, 6-моддаларида санаб ўтилган талабларни акс эттирган маъмот мажмуи тушунилади (бу эса истеъмолчига ўзига керакли товар (хизмат)ни танлаб олиш имконини беради);
учинчидан, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисида берадиган тўлиқ маълумот тушунилади. Бундай қоидаларнинг мавжудлиги унинг бажарилиши мажбурлигини белгилайди. Бу эса истеъмолчининг кучи ва маблағи тежалишига олиб келади.
Тўғри маълумот деганда товар (иш, хизмат)да акс эттирилган маълумот унинг асл ҳолдаги кўринишига, яъни таркибига ва хусусиятларига мос келиши тушунилади.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
- товар (иш, хизмат) мажбурий талабларга мувофиқ келиши шарт бўлган норматив ҳужжатларнинг номи;
- товар (иш, хизмат)нинг асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлари рўйхати;
- баҳоси ва сотиб олиш шартлари;
- айрим турдаги товарларнинг ишлаб чиқарилган санаси;
- ишлаб чиқарувчи (ижрочи)нинг кафиллик мажбуриятлари;
- товардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари ҳамда шартлари;
- товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати ва ушбу муддат тугаганидан кейин истеъмолчи нима ишлар қилиши зарурлиги, шунингдек, бундай ишларни бажармаслик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
- ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг номи ва мулкчилик шакли, рўйхатга олиш ва лицензия гувоҳномасининг қайд рақами;
- ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ҳамда улар истеъмолчидан даъво қабул қилишга ваколат берган, шунингдек таъмирлаш ишларини бажарадиган ва техникавий хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг манзиллари;
- товарларни сақлаш, хавфсиз утилизация қилиш усуллари ҳамда қоидалари;
- театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда фонограммадан фойдаланиши тўғрисидаги ахборот.
Сертификатланиши шарт бўлган товар ҳақида истеъмолчига унинг сертификатланганлиги тўғрисида маълумот тақдим этилиши лозим.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги зарур ахборотнинг йўқлиги бундай товар (иш, хизмат)ни реализация қилиш маълумот берилгунга қадар тегишли давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига асосан, истеъмолчига сотилаётган қадоқланган ва ўралган озиқ-овқатлар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари ёрлиқларига (суқма варақаларига) эга бўлиши, уларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши кераклиги белгиланган. Яъни:
- озиқ-овқат номи;
- озиқ-овқатнинг нимага мўлжалланганлиги (махсус болаларбоп маҳсулотлар ва парҳез таомлар учун);
- тайёрловчининг номи;
- товар телгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
- озиқ-овқат таркибига кирган нарсалар, шу жумладан озиқ-овқат қўшимчаларининг номи;
- озиқлик қиммати, нави;
- сақлаш шарт-шароитлари (масалан, қуёш нури тушмайдиган, салқин ва қуруқ жойда; +5 дан +20 гача даража иссиқликда);
- тайёрланган санаси, яроқлилик муддати;
- тайёрлаш усули (масаллиқлар ҳамда махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
- оғирлиги;
- фойдаланиш усули (биологик фаол қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари, махсус болаларбоп ва парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари учун);
- мувофиқлик белгиси (маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш ҳуқуқини берадиган лицензияси бор корхоналар учун);
- норматив ёки техникавий ҳужжатларнинг номерлари ва шунга ўхшаш маълумотларни ўзида акс эттириши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб товарни тўғри танлаш унинг маркировкасида етарли (оғирлиги, ҳажми ва таркиби ҳақида) маълумотлар бўлишини тақозо этади. Аммо кўплаб товарларни улгуржи, яъни катта ҳажмларда етказиб берилиши кўп ҳолларда уларда маълумотларни акс эттириш имконияти бўлмаслигига олиб келади. Шунинг учун ҳам кўпгина ривожланган давлатлар қонунчилигида ишлаб чиқарувчиларнинг, товарларнинг миқдорини ва ҳар бир донасининг нархини ҳам алоҳида кўрсатишлари шартлиги белгиланган.
Истеъмолчиларга тўғри маълумот бериш усулларидан бири – тўғри, мақбул ва чиройли тарзда дўкон ёки ателье пештахталарига сотувда мавжуд бўлган ёки ташкилотда тайёрланадиган маҳсулотлар намуналаригина қўйилади. Ҳар бир намуна аниқ жиҳозланган ёрлиқ ва нархнома билан таъминланади. Товар ёки хизматлар нархлари қайдномаси ҳаммага кўринарли жойга осиб қўйилиши лозим. Пештахталар белгиланган талаблар даражасида жиҳозланган бўлиши, улар ойналари терлашининг ҳамда музлашининг олди олиниши, кечқурунлари эса улар яхши ёритилган бўлиши керак. Бу, ўз навбатида, истеъмолчига пештахтадан маҳсулотларнинг хусусиятларига баҳо бериб, ўзига мақбулини танлаш имконини беради. Сотиб олувчининг талабига биноан пештахтадаги товар намунаси унга сотиб юборилиши мумкин.
Товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотни тақдим этишда асосий вазифа – улар ичидан кераклисини танлаб олишдан иборат. Истеъмолчиларга тақдим этиладиган маълумотларнинг керакли ҳижмини ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ўзи белгилайди. Аммо у маълумот тўлиқ бўлмаганлиги учун қонунда белгиланган жавобгарлик мавжудлигини эсидан чиқармаслиги лозим. Айрим турдаги товар (иш, хизмат)лар ҳақидаги маълумотлар рўйхати ва уларни истеъмолчиларга етказиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланиши мумкин. Улар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида умуммажбурий кучга эга бўлади.
Шу жумладан, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)лар томонидан ўрнатилган қўшимча маълумотлар товарнинг хусусияти ва спецификаси ҳақида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлишга олиб келиши мумкин.



Download 222.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling