Истеъмолчиларнинг асосий ҳУҚУҚлари


ЖАМҒАРИШНИНГ МОҲИЯТИ, ОМИЛЛАРИ ВА САМАРАДОРЛИГИ


Download 222.5 Kb.
bet8/10
Sana18.02.2023
Hajmi222.5 Kb.
#1212495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИ БУЮДЖЕТ ЧИЗИҒИ ВА БУЮДЖЕТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТАХЛИЛ

ЖАМҒАРИШНИНГ МОҲИЯТИ, ОМИЛЛАРИ ВА САМАРАДОРЛИГИ.
Жамғариш иқтисодиётдаги ялпи сарфларнинг таркибий омилларидан бири ҳисобланиб, инвестицион характердаги товарларга талаб даражасини белгилаб беради. Инвестициялар жамғаришнинг амалда намоён бўлиш шакли бўлганлиги сабабли дастлаб тахлилни жамғаршнинг моҳияти, омиллари ва самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаш билан бошлаймиз.
Жамғариш деб, миллий даромаднинг бир қисми асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт захираларини кўпайтириш учун сарфланишига айтилади.
Амалда жамғариш капитал маблағлар ёки инвестицион сармоялар шаклида юзага чиқиб, у янги асосий капитални ҳосил қилиш, ишлаб турганларини кенгайтириш, реконструкциялаш ва янгилашга қилинадиган харажатларни ифодалайди. «Жамғариш» ва «капитал маблаг» ёки «инвестицион сарфлар» тушунчалари бир хил мазмунга эга эмас. Бир томондан, капитал маблағ ёки инвестицияларнинг чегаралари жамғариш фондига қараганда кенгроқ, чунки реновацияга (яъни эскирган объектларни батамом алмаштиришга) сарфланадиган амортизация фондининг бир қисми ҳам уларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. Иккинчи томондан, «жамғариш» тушунчаси инвестицион сарфлар доирасидан чиқиб кетади, чунки у фақат асосий капиталнинг эмас, балки айланма капиталнинг, шунингдек эҳтиёт захираларининг кенгайишини ҳам англатади.
Ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мақсадидаги жамғариш бир-биридан фарқланади. Жамғарилган маблағларнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасининг асосий капиталларини ва айланма маблағларини кенгайтиришга кетадиган қисми, ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш фондини ҳосил қилади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғариш иқтисодий ўсишнинг муҳим омилидир.
Ижтимоий маданий соҳадаги жамғариш (ноишлаб чиқариш жамғариши) уй-жой фондини, касалхоналар, уқув муассасалари, маданият, соғлиқни сақлаш, спорт муассасалари, яъни номоддий ишлаб чиқариш тармоқларини кенгайтириш, реконструкциялаш, янгилашга сарфланади. Ноишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг зарур шартидир.
Жамғариш фонди, унинг ҳажми ва таркиби такрор ишлаб чиқариш суръатларини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омиллардир. Жамғариш нормаси бевосита жамғариш фондининг бутун миллий даромад ҳажмига нисбати билан аниқланади:

ЖН = ( ЖФ / МД ) х 100


Бунда, ЖН-жамғариш нормаси, ЖФ-жамғариш фонди, МД-миллий даромад.


Жамғариш нормасининг ҳам ўз чегараси бўлиб, уни ошириш иқтисодий жиҳатдан самарсиз бўлиб чиқиши ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, унинг ҳаддан ташқари ортиши натижасида инвестицион сарфлар самарадорлиги пасайиб кетиши мумкин, чунки маблағлар ҳажми билан қурилиш ташкилотларининг қувватлари, материаллар ва ускуналар етказиб бериш имкониятлари, инфратузилманинг ривожоаниши ўртасида номутаносиблик пайдо бўлади. Маблағларнинг сочилиб кетиши, объектларни барпо этиш муддатларининг чўзилиб кетиш хавфи ошади, оқибатда улар қимматлашади, барпо этиш жараёнидаёқ маънавий жиҳатдан эскиради, тугалланмаган қурилишлар кўпаяди. Оқибатда, иқтисодий ўсиш пасайиб кетиш тамойилиги эга бўлади.
Шундай қилиб, жамғариш фонди иқтисодий ўсиш суръатлари ва сифатига фақат ўзининг миқдори билангина ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб қолмайди. Фан-техника революцияси шароитида улардан фойдаланиш самарадорлиги биринчи ўринга чиқади.
Жамғариш флнди миллий даромаднинг бир қисмини ташкил этади ва шу сабабли миллий даромад ҳажми кўпайишини белгилайдиган омиллар, жамғариш миқдорини ҳам белгилаб беради. Бу омиллардан асосийси қўлланиладиган ресурслар массаси ва уларнинг унумдорлигидир. Жамғариш миқдори ишлаб чиқариш жараёнида хом-ашё, материаллар, энергияни тежаб-тергаб сарфлашга ҳам боғлиқ. Маҳсулот бирлигига уларни сарфлашни камайтириш моддий воситаларнинг ўша миқдорида маҳсулотларни камроқ ҳажмда ишлаб чиқаришга имкон беради.
Жамғаришнинг миқдори миллий даромаддаги жамғариш ва истеъмол фондлари ўртасидаги нисбати ҳам боғлиқ бўлади.



Download 222.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling