Истеъмолчиларнинг асосий ҳУҚУҚлари
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА УНИНГ ДАРАЖАСИНИ
Download 222.5 Kb.
|
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИ БУЮДЖЕТ ЧИЗИҒИ ВА БУЮДЖЕТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТАХЛИЛ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА УНИНГ ДАРАЖАСИНИ
БЕЛГИЛОВЧИ ОМИЛЛАР. Инвестициялар сарфларининг иккинчи таркибий қисми ҳисобланади. Инвестициялар даражаси жамият миллий даромади ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатади; миллий иқтисодиётдаги кўплаб мутаносибликлар унинг ўсиш суръатига боғлиқ бўлади. Инвестициялар мамлакат миқёсида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш объектлари қуриш, станок, ускуна ва шу каби узоқ муддатли фойдаланиладиган асосий капиталларни сотиб олиш, ишга тушириш билан боғлиқ сарфларни билдиради. Инвестициялар – асосий ва айланма капитални кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга пул шаклидаги қўйилмадир. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Инвестицияларни руёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар – инвестицион фаолият, инвестицияларни амалга оширувчи шахс – инвестор дейилади. Инвестиция фаолияти қўйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин: инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к); қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари); жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари); бюджетдан инвестицияларни молиялаштириш. 1998 йил Ўзбекистонда инвестицион қўйилмаларнинг 49,2 %ни корхоналарнинг ўз молиявий маблағлари ҳисобига, 24,2 %ни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилган. Республикада инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бўйича тузилиши (% ҳисобида).
Инвестицияларнинг манбаларидан бири аҳоли кредит қатламлари (ишчилар, ўқитувчилар, врачлар ва бошқалар) жамғармаси ҳисобланади. Муаммо шундан иборатки, жамғарма ҳужалик юритувчи бир гуруҳ томонидан амалга оширилади, инвестициялар эса шахслар ёки хўжалик юритувчи субъектларининг бутунлай бошқа гурухи томонидан амалга оширилиши мумкин. Ўз-ўзидан аниқки инвестициялар манбаи бўлиб иқтисодиётда фаолият қилувчи саноат, қишлоқ хўжалик ва бошқа корхоналар фойдаси ҳам ҳисобланади. Бу ерда «жамғарувчи» ва «инвестор» бир-бирига тўғри келади. Ўзбекистонда капитал қўйилмаларда нодавлат секторини улуши 1991 йилдаги 24 %дан, 1998 йил 40,6 %га етган. Инвестицияларга сарфлар даражасини иккита асосий омил аниқлайди: Тадбиркорлар инвестицияларга сарфлардан олиш кўзда тутилган, кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкаси. Инвестицияларга қилинадиган сарфларнинг ҳаракатлантирувчи мотиви фойда ҳисобланади. Тадбиркорлар ишлаб чиқариш воситаларини қачонки улар фойда келтирадиган бўлса, сотиб олади. Инвестициялар даражасини белгилайдиган иккинчи омил фоизнинг реал ставкачи ҳисобланади. Фоиз ставкаси – бу реал асосий капитални ссотиб олиш учун зарур бўлган банд қилинган пул капиталига корхона тўлаши зарур бўлган пул миқдори ҳисобланади. Агар кутилаётган соф фойда нормаси (10 %) фоиз ставкаси (7 %) дан ортиқ бўлса инвестицияни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Аксинча, фоиз ставкаси ( 12 %) кутилаётган соф фойда нормаси ( 10 %) кўп ортиқ бўлса, инвестициялаш самарасиз ҳисобланади. Инвестиция даражасига кутилаётган соф фойда нормаси ва фоиз ставкасидан ташқари бошқа қўйидаги омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Машина ва ускуналарни харид қилиш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари. Тадбиркорлардан олинадиган солиқ миқдори. Технологик ўзгаришлар. Download 222.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling