Истеъмолчиларнинг асосий ҳУҚУҚлари


II. БОБ ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР


Download 222.5 Kb.
bet6/10
Sana18.02.2023
Hajmi222.5 Kb.
#1212495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИ БУЮДЖЕТ ЧИЗИҒИ ВА БУЮДЖЕТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТАХЛИЛ

II. БОБ ИСТЕЪМОЛ, ЖАМҒАРМА ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР.
2.1. Истеъмол ва жамғарманинг иқтисодий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги.

Истеъмол – жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш мақсадида ишлаб чиқариш натижаларидан ва ишлаб чиқариш омиллари (ишчи кучи)дан фойдаланиш жараёнини билдиради.


Шахсий истеъмол – истеъмолчилик характеридаги неъматлар ва хизматлардан бевосита фойдаланишни, яъни уларнинг индивидуал тарзда истеъмол қилинишини билдиради.
Унумли истеъмол – ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучидан фойдаланишни англатади.
Истеъмолчилик сарфлари – аҳоли даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлар учун ишлатиладиган қисм.
Жамгарма – аҳоли, корхона (фирма) ва давлат форий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва фоизли даромад олиш мақсадида тўпланиб борилиши.
Истеъмолга ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг истеъмолга кетадиган улуши.
Жамғармага ўртача мойиллик – шахсий даромаднинг жамгармага кетадиган улуши.
Истеъмолга қўшилган мойиллик – шахсий даромад ўсган қисмининг истеъмол қилинадиган қисми ёки улуши.
Жамғармага қўшилган мойиллик – шахсий даромад ўсган қисмининг жамғармага кетадиган ҳиссаси.
Иқтисодий жамғариш – миллий даромаднинг бир қисмидан асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт ва заҳираларни кўпайтиириш учун фойдаланиш.
Жамғариш нормаси – жамғариш фондининг миллий даромадга нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Капитал қўйилмалар - асосий капитални кенгайтириш ва уни такрор ишлаб чиқаришга қилинадиган сарфлар.
Инвестициялар – ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга, яъни асосий ва айланма капиталга пул шаклидаги қуйилмалар.
Инвестицион фаолият – инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлар.
Инвестр – инвестицияларни амалга оширувчи шахс.
Инвестициялар самарадорлиги – миллий даромад ( фойда) ўсган қисмининг инвестицион сарфлар суммасига нисбатининг фоиздаги ифодаси.




    1. Download 222.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling