Истеъмолчиларнинг асосий ҳУҚУҚлари


Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар


Download 222.5 Kb.
bet7/10
Sana18.02.2023
Hajmi222.5 Kb.
#1212495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИСТЕЪМОЛЧИ ТАНЛОВИНИ БУЮДЖЕТ ЧИЗИҒИ ВА БУЮДЖЕТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТАХЛИЛ

Инвестициялар ва унинг даражасини белгиловчи омиллар.

Миллий иқтисодиётда янгидан вужудга келтирилган қиймат, яъни миллий даромад истеъмол ва иқтисодий жамғариш мақсадларида ишлатилади. Истеъмол кенг маънода жамият иқтисодий эҳтиёжларини қондириш жараёнида ишлаб чиқарилган товар ва хизматлардан фойдаланишни, уни истеъмол қилиб тугатишни билдиради. Бунда унумли ва шахсий истеъмол фарқланади.
Унумли истеъмол бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлиб, ишлаб чиқариш воситалари ва инсон ишчи кучининг истеъмол қилинишини, яъни улардан фойдаланиш жараёнини англатади.
Шахсий истеъмол ишлаб чиқариш соҳасидан ташқарида рўй бериб, бунда истеъмол буюмларидан бевосита фойдаланилади, яъни улар тўлиқ истеъмол қилинади.
Истеъмол жараёнида турли хил моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланилади. Истеъмол қилинадиган неъмат турига боғлиқ равишда моддий неъматларни ва хизматларни истеъмол қилиш ажратилади.
Индивидуал ёки жамоа булиб истеъмол қилиш фарқланади. Алоҳида оила ёки жамият аъзоларининг ихтиёрида бўлган моддий неъматларни истеъмол қилиш индивидуал истеъмолга киради. Жамият аъзоларининг гуруҳлари моддий неъмат ва хизматлардан фойдаланиши жамоа бўлиб истеъмол қилишга киради.
Истеъмол фонди маблағларидан бутун иқтисодиёт доирасида банд бўлган ходимларнинг моддий ва маданий эҳтиёжларини, шу жумладан бошқариш ва мудофаа эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. У бутун аҳолининг шахсий истеъмолини, аҳолига ижтимоий хизмат қиладиган муассасалардаги, шунингдек, илмий муассасалар бошқаришдаги моддий сарфларни ўз ичига олади.
Истеъмол фондининг шахсий даромад шаклида ходимлар қўлига келиб тушадиган қисми истеъмолчилик сарфлари мақсадида ишлатилади.
Истеъмолчилик сарфлари – бу аҳоли жорий даромадларининг тирикчилик неъматлари ва хизматлари учун ишлатиладиган қисми.
Жамғарма – бу аҳоли, корхона (фирма) ва давлат жорий даромадларининг келажакдаги эҳтиёжларини қондириш ва фоизли даромад олиш мақсадларида тўпланиб борилиши.
Унинг ҳажми уй хўжаликлари даромадидан истеъмолчилик сарфларини айириб ташлаш йўли билан аниқланади.
Даромад фондида истеъмолчилик сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса, жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади. Жамғарманинг ўсиши эса иқтисодий маънода маблағларнинг истеъмол буюмлари харид қилишдан инвестицион товарларга йўналтирилишини билдиради.
Шу сабали даромадда истеъмолчилик сарфлари ва жамғарма нисбатининг ўзгариши бир қатор, баъзан қарама-қарши оқибатларга олиб келиши мумкин.
Биринчидан, даромадларнинг қандайдир қисмини жамғармага қўйиш оқибатида у товарларда бўлган талабда ўз аксини топмайди. Маҳсулотнинг ҳар қандай ҳажмини ишлаб чиқаришдан олинган даромад тўлиқ сарфлангандагина жами талабни таъминлаш учун етарли бўлади. Демак жамғарма даромадлар-харажатлар оқимида номутаносиблик бўлишига олиб келади.
Жамғарма даромадлардан маблағларни олиб қўйишни билдириб истеъмолчилик сарфлар барча ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олиш учун етарли бўлмай қолишини билдиради. Агар аҳоли ўз даромадининг қандайдир қисмини жамғарса, ўзининг хусусий талабини вужудга келтирмайди. Бунинг натижаси сотилмай қолган товарларнинг кўпайиши ишлаб чиқаришнинг қискариши, ишсизлик ва даромадларнинг пасайиши бўлиши мумкин.
Бошқа томондан жамғарма талабнинг етишмаслигига олиб келмаслиги ҳам мумкин, чунки жамғарилган маблағлар тадбиркорлар томонидан инвестицион мақсадларда ишлатилади. Бу истеъмолчилик сарфларининг ҳар қандай етишмаслигини қоплайди ва жамғарма келтириб чиқарадиган истеъмолдаги ҳар қандай етишмасликни тўлдиради. Учинчидан, корхоналар ҳам ўзининг барча маҳсулотларини истеъмолчиларга сотишни кузда тутмайди, балки унинг бир қисмидан ишлаб чиқариш воситалари шаклида фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб, агар тадбиркорлар аҳолининг жамғармаларига тенг миқдордаги маблағларни инвестицияларга қўйишни кузда тутса, ишлаб чиқариш даражаси доимий бўлиб қолади.
Истеъмол ва жамғарма даражасини аниқлаб берувчи асосий омил миллий даромад ҳисобланади. Лекин миллий даромад таркибида тўғри солиқлар ҳам мавжуд бўлади. Шу сабабли солиқлар тўлангандан кейин аҳоли қўлида қоладиган даромад истеъмолчилик сарфлари ва шахсий жамғарма йиғиндисига тенг бўлади. Истеъмол ва шахсий жамғарманинг даражаси бевосита солиқлар тўлангандан кейинги қолган даромад билан аниқланади. Демак бу даромад истеъмолнинг ҳам, жамғарманинг ҳам умумий омили ҳисобланади. Чунки жамғарма даромаднинг истеъмол қилинмайдиган қисми ҳисобланса, солиқлар тўлангандан кейинги даромад шахсий жамғармани аниқлаб берадиган асосий омил бўлиб чиқади. Ҳар йилги ҳақиқий истеъмол миқдори ва солиқлар тўлангандан кейинги даромад ўртасилаги фарқ шу йилдаги жамғарма миқдорини аниқлайди.



Download 222.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling