История медицины


Ўзбек хонлиги даврида Ўзбекистондаги тиббиёт


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

Ўзбек хонлиги даврида Ўзбекистондаги тиббиёт
XVIII 
аср ўрталарида хозирги Ўзбекистон ва Туркманистон, Тожикистон 
хамда Киргизистоннинг бир кисми, Кукон хамда Хива хонлиги ва Бухоро 
амирликлари томонидан бўлиб олинган эди. Бу учала хонлик ахолисининг 
асосий кисмини узбеклар ташкил этар эди. Алохида шаха рва кишлокларда 
тожиклар яшар эди, Хива хонлиги хамда Бухоро амирлигини жанубий ва 
гарбий кисмларида туркманлар, Кукон хонлиги шимолида козок ва 
киргизлар, Орол денгизи киргокларидат эса коракалпоклар яшар эди. Бундан 
ташкари хонликлар худудида эронликлар, араблар, хиндистонликлар, 
128 


еврейлар ва бошкалар хам яшашган. Хонликлар бир-бири билан 
жипслашмаган эди. Тухтовсиз ички низолар ва марказиий хукумат билан 
юзага келган муаммолар ички хаётни жадаллашувига олиб келди. Бу эса уз 
урнида инсонларни хаёт даражасини пасайтирди ва турли касалликларнинг 
таркалишига сабаб булди. Баъзи бир хонлар давлат экономикасини кутариш 
ва ахолини хаёт тарзини енгиллаштиришга харакат қилдилар. Кукон хонлиги 
ва Фаргона водийси худудида Шахрихон, Андижон ва Янгиарик каби 
каналлар уткизилди. 1822 йилда Тошкент вилояти худудида Хонарик канали 
утказилди. Бухоро ва Хива хонлигада хам шунга ухшаш ишлар олиб 
борилди. Булар натижасида экинзорлар худуди купайди. Бу холат 
экономикани оз булсада кутарди. Лекин ери кам дехконларнинг хаёти 
огирлигича колди. Шахар дехконларининг ахволи бир мунча яхши эди. Улар 
оилавий устахоналарга эга ва мустакил яшашарди, баъзилари бирлашиб 
цехлар ташкил этишган эди. Узбек усталари томонидан тикилган товарлар 
нафакат ички, балки ташки бозорга хам кетарган. Айникса матоларга (шойи, 
атлас, пахта), такинчокларга, гиламларга талаб катта бўлган. Шунинг учун 
ишлаб чикариш ташки бозор хисобига ривожланди. 
Ўрта Осиё хонликлари Хиндистон, Хитой, Эрон, Афгонистон ва Россия 
билан иктисодий алокада эди. Савдо-сотик ва ишлабчикариш хисобига 
шахарлар ва катта ахоли яшашжойлари барпо булди, шахар ахолисининг 
сони купайди. Айнан XVIII асрда Кукон ва Наманганда янги карвонсройлар 
бозорлар, савдо каторлари, хаммолар, мачит ва мадрасалар барпо этилди. 
Шундай килиб, Бухорода 9 та икки каватли карвонсарой кад кутарди. Хуллас 
1848 йилгакелиб бу ерда 38 та карвонсарой, 9 та савдо маскани, 45 та бозор 
ва 16 та хаммом кад кутарган эди. Бахтга қарши, бу пайтга келиб Ўзбекистон 
шахарларида хаммомдан бошка санитария даргохлари йук эди. Аммо уша 
даврнинг тарихий хужжатларида касалхона, амбулатория ва дорихона хакида 
хеч кандай маълумот йук. 
129 


Барча хонликларда асосан конфессионал мактаблар бўлган. Мадрасалардаги 
таълимни мазмунини эски китоблардаги бахслар, мусулмонча карашлар ва 
таълимотлар эди. Ўрта Осиёга Европа ва Россиядаги уша даврда 
ривожланган фани ва техникасини кам кириб келди. Савияси баланд 
кишилар кузатув остида бўлган. Факатгина бир-иккита хукаматга якин шоир 
ва олимларгина маълум даражада эркинрок ишлаш ва асарлар яратишга 
муофак бўлганлар. Масалан хива хониМухаммад Рахима II буйругига 
биноан, шоир ва табиб Ахмад Табибий Хива анталогияси хакида шеър ёзган. 
Ахмад Табибий Хива хони Мухаммада Рахима IIни табиби бўлган. Кукон 
хонлигида худди шунга ухшаш анталогияни шоир Фазли ёзган.
Узбекистанда XVIII – XIX асрларда тиббиётни ривожланиши ва 
табибларнинг фаолияти хакида маълумотлар камлигига караганда, улар 
унчалик куп булмаган. 

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling