История медицины


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

 
 
 
 
 
 
 
 
11 



Бўлим Тиббиёт тарихи фан сифатида 
Тиббиётда турли даврларда умумий - иктисодий хаётни ривожланиши ва 
богликлигини пайдо булишини – тиббиёт тарихи ўрганади.
Илмий техник революция ва у билан боглик ривожланиш, юксак техникани 
пайдо булиши , замонавий технологияларни кириб келиши, янги диагностика 
усуларини ишлаб чикарилиши ва касалликларни даволаш тиббиётни шунчалик 
бойитдики, натижада унда юз йиллар олдин мавжуд бўлган “шифокорлаш 
саньати ” га урин колмади. Бирок тиббиётга эътибор шуни курсатадики, қадимги
даврларда шифокорлар эрта боскичларда аниклашга , унинг сабабини топишга, 
энг яхшиси – профилактик чора такдбирларни утказиш ва хаёт тарзини 
узгартириш оркали касалликни олдини олишга харакат қилишган. Қадимги ва 
анча кечки даврдаги шифокорлар психосоматик богликликка , тана соглигини 
сақлаш учун кайфият ва калбий саломатликка ката ахамият беришган. 
Тиббиётни шаклланиш ва ривожланиш тарихини ўрганиш нафакат узлаштириш 
даражасини кенгайтиришга, балки замонавий билимлар тизимини қадимги 
тарихий тизим билан боглашга хамда кайсидир маьнода диалектика 
конунларидан фойдаланган холатда келажакка назар ташлашга ёрдам беради. 
Тиббиёт тарихини ўрганиш замонавий шифокорларни маъданий ,эстетик , этик 
ва махорат жихатдан ривожланишида асосий уринни эгаллайди.
Тиббиёт тарихи уммумий инсоният тарихининг ажралмас кисми хисобланади. 
Хар кайси давр , хар кандай ташкилот тиббиёт ва соғлиқни сақлаш даражасини 
шакллантиради ва аниклайди. Тиббиётда диний илмлар , одамзодни ўзига ва 
атрофдагиларга муносабати худди ойнадаги каби ифодаланган ,шу билан бирга 
тиббиёт ўзининг шаклланишида маъданий томонини кўрсатмокда. 
Тиббий санъат турли хил нафакат авлоддан – авлодга маьлумот етказиш балки 
инсониятни мукаммалаштириш максади бўлган диний , фалсафий ва миллий 
билимлар тизимига бирикиб бормокда.
12 


Тиббиёт тарихини фан сифатида ривожланишида шартли равишда учта 
даврга ажратиш мумкин. Биринчи давр тиббиёт оламида маълумотларни йигиш 
ва туплаш билан боглик – бу Гипократ давридан бошланиб хозирги вактгача 
якунланмаган энг давомли давр бўлиб , шифокорлик буйича маълумотларни 
туплаш ва барча иктисодий йуналишларда кенг маьнода тиббий ёрдамни 
курсатиш билан боглик. Муаллифи таникли қадимий шифокор Гипократ 
хисобланган “Гипократ туплами” таркибига “Қадимги тиббиёт ” тугрисидаги 
макола киради. Буни тиббиёт тарихи буйича биринчи асар деб хисобласа
бўлади. Тиббиёт тарихи тугрисидаги куп асарлар ўрта асрларда Шаркда пайдо 
булди. Абу Хасан аль-Байхакий, Ибн аль-Кифтий, Ибн Аби Усайбиа, Абу Бакр 
Ибн аль-Халикон каби олимлар мехнатида Абу Бакр Ар-Розий, Абу Али ибн 
Сино, Шарафуддин Илокий , Нажибуддин Самаркандий, Исмоил Журжоний ва 
Ўрта Осиёдаги бошка таникли табиблар хаёти ва фаолиятидан кизик маълумот 
ва далиллар келтирилган. Бирок бунаканги асарлар кам ва кисмлари таркалиб 
кетган шунинг учун уларни тиббиёт тарихи сохасида илмлар тизими деб 
хисоблаб булмайди.
Иккинчи этапда (ХVIIIдан XIX гача) йигилган маълумотларни ўрганиш ва 
мухокама қилиш тизимлаштирилди . Бу даврда Германиядан К. Шпрингиь , В.Р. 
В Ундирлих, Г. Пушман, Ю.Пагель, А.Гирш, Франциядан Э.Литтрэ, Ш. 
Дарамберлар билан боғлиқ. Россияда бундай асарлар биринчи марта Ф.Г. 
Политковски томонидан (1808й) ёзилган, у 1700дан 1709 йиллар оралигида 
назариялар, тизимлар ва аник билимлар сохасидаги очилишларни 
ойдинлаштирди. Ун йилдан кейин 1818 й. олим Я.М. Говоров “Уруш йиллари 
1812 – 
1815 даги табиблик саньати ва умумий тарихга назар ” асарини нашр 
эттирди. 1813 – 1820 йиллар мобайнида эса Р.Рихтер томонидан уч булимли 
“Россия тиббиёти тарихи” асари ёзилди. 
13 


Учинчи этап юкори илмий муассасаларда“Тиббиёт тарихи”нинг биринчи 
кафедраларини шакллантириш ва тиббиёт тарихини алохида фан сифатида 
шаклланиши билан боглик.1894 йил Москва университетининг тиббиёт 
факултетида тиббиёт тарихининг биринчи кафераси очилди. 
Тез орада бошка унверситетларда хам шунака факултетлар очилди. Купгина 
ажойиб исмлар Ф.Р.Бородулин, Н.А.Богоявленский, П.Е.Заблудовский, 
Ю.П.Лисицин, М.П.Мультановский, Т.С.Сарокина ва бошкалар ХХ асрда 
тиббиёт тарихи сохасида изланишлар билан боглик. 
Ўрта Осиё республикаларида тиббиёт тарихи буйича биринчи маърузаларни 
тиббиётнинг бошка кисмларидан мутахассислар укиган. Масалан, 1930-йилда 
Самарканд тиббиёт институтида «Гистология ва эмбрилогия» кафедраси мудири 
Г.М.Семенов тиббиёт тарихи фанидан дарс берган. 1940-йилда бу маърузаларни 
«Биология» кафедраси мудири П.М.Факторович укиган. 1945-1950-йилларда 
тиббиёт тарихидан В.И.Руднев дарс берган. Ўрта Осиёда биринчи «Тиббиёт 
тарихи кафедраси» 1948-йил 1-мартда Тошкент Тиббиёт институтида очилган. 
Кейинчалик шунга ухшаган кафедралар Ўрта Осиёнинг бошка Олий укув 
юртларида хам очилган. 1957-йилда Ўзбекистонда тиббиёт тарихчилари жамоаси 
ташкил этилди. 1950-1980-йилларда тиббиёт тарихини ўрганиш ўрганиш кенг 
камровни эгаллади. Бир гурух йирик олимлар пайдо булди, А.А.Абдуллаев, 
М.Х.Қодиров, М.М.Махмудов, И.К.Абдуллаев ва бошкалар каби олимлар мехнати 
Ўзбекистонда тиббиётда соғлиқни сақлашни ривожлвнтиришга каратилган.
Шундай килиб, тиббиёт тарихи – бу тиббий билимларнинг пайдо булиши ва 
уларни умумий-иктисодий тузилмаларнинг узгариши билан боглик холатда 
ривожланишини урганувчи фандир. Бу фаннинг асосий максади: тиббиётни, уни 
пайдо бўлганидан хозирги кунгача ривожланиш йулларини ўрганиш; тиббиётни 
ривожланишини дин, илм-маърифат, умумий тарих ва инсоният илмининг бошка 
тармоклари ривожланиши билан богликлигини ўрганиш. Бундан ташкари тиббиёт 
тарихи тиббиётнинг бошка тармокларининг ривожланиши ўртасидаги 
14 


богликликни ва соғлиқни сақлаш амалиётида ахолиги тиббий ёрдам 
курсатишнинг янги ташкилий шакл ва усулларини қадимий аспектда кидириди. 
Тиббиёт тарихини ўрганиш тиббиё кадрларда инсон соглигига хар томонлама, 
ташки ва ички таркибий мураккаб тизимларсиз хакикий индивидуал ва умумий 
саломатликка эришишни иложи йуклиги каби илмларни шакллантириш 
имкониятини беради.
Тиббиёт тарихи умумий ва хусусий кисмларга булинади. Умумий тиббиёт тарихи 
тиббиётни бутунлай – ривожланишиниг конунияти ва хусусиятларини хар кайси 
умумий-иутисодий тузилмада урганади. Умумий тиббиёт тарихи илмий тартиб 
сифатида юкори тиббиц таълим тизимига киради ва шифокорларни тайёрлашда 
мухим кисм хисобланади. Хусусий тиббиёт тарихи тиббиётнинг алохида 
таркибий кисмларини – уларни пайдо булиши ва ривожланиши, хамда тиббиёт 
сохасида, биология, физиология,фармакология, гигиена, соғлиқни сақлаш 
ташкилоти ва бошка сохаларда фаолият курсатган таникли олимлар хаёти 
вафаолиятини урганади. Умумий тиббиёт тарихи алохида фан хисобланади, 
хусусий тиббиёт тарихи хам хар кандай тиббий тартибни олиб боришдан иборат.
Тиббиёт качон пайдо бўлганини аниқлашнинг иложиси йук, аммо кўп 
маълумотлар уни пайдо бўлишида иккита назарияни ажратади: 
Диний-мистик назария тарафдорлари тиббиётни ажойиб пайдо булишига ургу 
беришади. Куплаб афсона ва динларда одамнинг пайдо булиши, уни аввалдан 
саломатлиги ва умурбодлиги, бирок одамзодга уни амалсизлиги туфайли азоб, 
касаллик ва улим берилиши хакида келтирилган. Бирок, динидан келиб чикган 
холда худолар куринишида юкори кучлар биринчи шифокорларга - табиб, 
шаманларга дорилар ва илм хадъя этган. Биринчи шифохона ва тиббий 
мактабларнинг пайдо булиши черков ва масжидларнинг ривожланиши билан 
боглик. Аммо, тиббиёт инсоният тарихида инсоннинг яшаши ва яшаб колиши 
зарурути туфайли анча олдин пайдо бўлган. Археологик ва тарихий манбалар 
буйича биринчи даволаш усуллари черков ва масжидлар пайдо булмасидан олдин 
15 


яратилган. Шунинг учун материалистик назария тарафдорлари тиббиётни атроф 
мухит таъсирига жавобан пайдо бўлган деб карашади. Тиббиёт биринчи пайдо 
бўлган одамларнинг уз турининг мавжудлиги учун курашнинг махсули. 
Гиппократ ёзиши буйича: «Хаётнинг узи одамларни тиббиёт санъатини кидириш 
ва очишга мажбур қилди». Тиббиётнинг мукаммаллашиши асосан инсоният 
илмининг мукаммаллашиши, фан ва техниканинг ривожланиши билан боглик. 
ХХ асрнинг 40-йилларида М.Н.Тихомиров томонидан таклиф этилган тасниф 
буйича барча тарихий манбалар 7 та асосий гурухга булинади: ёзма, буюмлар, 
этнографик, огзаки (фолклор), лингвистик, кино- ва фото хужжатлар, фоно 
хужжатлар. 
Ёзма манбалар – бу график белгилар оркали етиб келган қадимий хайкаллар. Улар 
кулёзма ва босма бўлади. Бу шумерлардаги ёзма тавсиялар, миср папируслари, 
Сирия ва Вавилондаги конунлар ифодаланган тошли коялар, шелк, когозлардаги 
ёрликлардан иборат биринчи понасимон лойли тахтачалардир. Тиббиёт хакидаги 
куплаб кулёзма китоблар дкнё кутубхоналарида сакланади, шу жумладан 
Ўзбекистон Илмий Академия кутубхоналарида хам (Авиценна «Тиббиёт илми 
конуни», Умар Чигмений «Кичик конун», Исмоил Журжоний «Дорилар 
хазинаси» ва куплаб бошка). Биринчи босма асарлар ХVасрда пайдо булишни 
бошлаган. Когоз ва босма ишлаб чиқилиши тиббиёт буйича илмларни тез ва кенг 
таркалишига ва сагланишига олиб келган. Уларнинг асосий кисмини ёзув пайдо 
булгунга кадар зарур бўлган археологик ёдгорликлар ташкил этади. Буюмли 
манбаларга палеоантропологик кулланмалар хам киради, улар нафакат 
инсониятни тур сифатида шаклланишини кузатиш, балки бизнинг аждодларимиз 
касалланган куплаб касалликлар, уларнинг улим сабаблари, қадимги операция 
изларини белгилаш имкониятларини беради. Жаррохлар санъатини топилган 
жаррохлик асбобларига караб бахолаш мумкин. Топилган манбаларни ўрганиб ва 
кадр-кимматини ўрганиб у ёки бу мамлакатда маълум вактда тиббиётни 
ривожланганлик даражаси хакида гапириш мумкин.
16 



Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling