История медицины
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1 Византия ва Араб Халифалиги табобати
IV БОБ ЎРТА АСРЛАРДА ХАЛК ВА ИЛМИЙ ТИББИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ Турли хил давлатларда қадимийлик билан ўрта-асрлик чегараси узига хос вактда содир бўлган, Хитойда бу м.а.э. III—II асрларда, Хиндистонда – бизнинг эрамизнинг биринчи юз- йилликида содир бўлган, Кавказ ва Ўрта Осиеда бизнинг эрамизнинг IV—VI асрларда, Гарбий Европада V—VI асрларда, Россияда – IX асрда. Ўрта-аср давлатларининг узига хос томонлари куйидгиидан иборат, жамият хаетида иккита душман тараф бўлган: феодаллар ва крепостной 61 дехконлар. Бирок кейинги ривожланиш ва усиш билан янги савдогарлар ва хунармандлар катлами хам ривожланади – янги жамият прогрессив буржуазия тимсоли. 4.1 Византия ва Араб Халифалиги табобати Гарб Рим империяси кулашидан сунг, сакланиб колган Шарк Рим империяси Византия деб аталадиган булди. Унинг таркибига Миср, Кичик Осие давлатлари ва Сурия кирган. Ушбу давлатларда зироатчилик ( зигир, пахта, галла, сабзавотчилик), Хунармандлик(шиша, теми рва заргалик буюмлари, гиламлар, толалар), чорвачилик ривожланган. Александрия, Дамаск, Антиохи, Эфес каби йирик шахарлари савдогарчилик ва илм олиш маркази бўлган. Хиндистон, Сейлон, Абиссиния, Ўрта Осие(Бухоро, Хоразм), Кавказ, Хитой каби давлатлар билан зич савдогарлик алокалари саноатнинг усишига олиб келган. Византияда нафакат антикийилм марказлари – Афиналар, Александрия, Бейрут, Газзол, балки янгилари хам вужудга келган, шу жумладан шахар – пойтахт Константинополь хам. V—VII асрларда Гарбий Европадпа варварлар хукмронлик килганда ва иктисодий – маданий кучсизланиш бўлганда, бу ерда илмий ижодкорлик ва санъатнинг ривожланиши тухтамаган. IX-X асрларда Шаркий Европанинг энг ката маданият марказига айланади. Турк-османлар босиб олгунча, Византия Империяси XV асргача мавжуд бўлиб келган. Қадимги юнон ва римликларнинг табобатини бошка маданий ютуклари орасида саклаб колган. Қадимги Юнон ва Рим табиблари асарлари билан Византия шифокорлари жуда яхши таниш бўлган. Византия императори Юлиан Мўртаднинг Орибазий деган шифокори (326—403йй ) юнон табобат адабиетини йигиб, 70 жилдлик «Туплам» (Синопсис) деган катта кулламдаги комусни тузган, ушбу китоб узига қадимги шифокорларнинг асарларидан кенг кулламдаги кучирмаларни камраб олган. Бошка муаллифларнинг сузлари билан бир каторда Орибазий «Тупламга» узининг хулосаларини ва умумлашмаларини ёзиб колдирган. 62 IX асрнинг ўртасида Византияда олий укув мактаблари мавжуд булди, ушбу муассасада фалсафа, математика, астрономия, филология билан бир каторда табобат хам укитилган.Бу ерда биринчи шифохоналар ва дорихоналар мавжудга келади. Катта йуллардаги карвонсаройларда йулда касал бўлиб колганларга хоналар, кейинчалик махсус хоналар пайдо бўлган. Гарибхоналардан ( тузалиб булмайдиган касалларга, рухий касалларга турар жой) касалхоналар мавжуд бўлган. Касалхоналарга ёрдам бериш черков кулида бўлган. Рим империясининг шарк карам ерларида, Кесарияда (Цезарияда), Каппадокияда (Кичик Осиё Тумани) IV асрда биринчилардан бўлиб катта монастир касалхона ташкил топган. Шу каби касалхоналарнинг Шаркда, кейинчалик Гарбда прототипи бўлган. Византия монастирларининг хат нусхалари касалхоналарининг хужалик тартиби, беморларнинг даволаниши , даволаш ишини укитиш ва бошка нарсалар хакида батафсил тасвирга ега бўлган. Киев Руси, Гарб Европа ва Ўрта Осие халклари Византия билан алокалари туфайли антик дунени меросига узини хиссасини кушган. Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling