Исуна Хасэкура
-жадвал Сайлов стратегиясини амалга оширишнинг асосий босқичлари
Download 33.1 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Босқичлар Давр Воқеалар Фаолиятнинг асосий йўналишлари
- -номзодни фаол қўллаб-қувватловчилар гуруҳи
2.1.-жадвал
Сайлов стратегиясини амалга оширишнинг асосий босқичлари
Сайлов кампаниясида долзарб мавзу танлашнинг икки ҳил усули мавжуд: биринчи усулда – сайловчиларнинг хоҳишлари, манфаатлари, фикрлари, қарашлари ва қадриятларини ўрганишдан келиб чиқиб мавзу танланади; иккинчи усулда - орттирилган шахсий тажрибаларга таяниб мавзу танланади. Тажрибалардан маълумки, иккинчи усул воситасида мавзу танлашга киришилса сайлов стратегияси тузишда хатоликка йўл қўйиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Чунки, сайловчиларнинг электорал феъл-атвори, фикри тез ўзгарувчан бўлиб, мавзу танловчининг олдинги сайловларда ёки китоблар воситасида орттирган шахсий тажрибаси алдаб қўйишини кейинги ўн йилликлардаги сайлов жараёнлари исботлаб берди (масалан, сайлов округи ҳудудидан аҳолининг аҳволи ўрганилиб, қуйидаги хулоса чиқарилди: узоқ йиллардан буён округ аҳолисининг турмуш даражаси пасайиб борган, шунингдек, ишсизлик муаммолари ҳам пайдо бўлган. Ҳудудда яшаётган аҳоли ҳалол, ишнинг кўзини биладиган, округда ижобий ўзгаришлар бўлиши учун ҳисса қўшишга мойил, аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиб туришга хоҳиши бор бўлган номзодга овоз беришлари мумкин. Бундан шундай хулоса чиқадики, округ ҳудудидаги муаммоларни ҳал этиш йўлларини топишга ҳаракат қилиш, уларни мабуотда ёритиш номзод ва унинг командасининг сайлов стратегиясининг «марказида» туриши лозим). Албатта, бир-бирлари билан рақобатлашаётан номзодларнинг сайловолди стратегияси бир-биридан фарқ қилиши табиий бир ҳолдир. Рақобатдош номзодларнинг ўзаро муҳолифий нисбати улардан ҳар бирининг сиёсий кенгликларда қандай жойлашганлиги, округда қандай муаммоларни кўтариб чиққанлиги ва сайловчиларнинг қандай ижтимоий қатламларига таяниб фаолият олиб бориши билан узвий боғлиқдир. Сайлов округидаги аҳолининг шаклланган қадриятлари, дунёқараши, фикр-мулоҳазалари ва манфаатлари бир-биридан фарқланиши сабабли ҳам сайлов кампаниясининг ташкилотчилари бир-биридан фарқ қиладиган сайловолди стратегияларини ишлаб чиқадилар. Сайлов кампаниясида танланган стратегик мавзулар сайловолди курашлар давомида оммавий ахборот воситаларидаги таҳлилий мақола ва ахборотлардаги қатор далиллар билан доимий равишда қўллаб-қувватланиб туриши лозим. Мазкур жараён мисоли бир сершох дарахтга ўхшайди. Дарахтнинг ҳар бир шохини бир мавзуга ўхшатсак, бир шохда бир неча новдалар бўлгани каби бир неча сюжетлар ўсиб чиқиши лозим (масалан, сайловолди стратегия мавзуларидан бири сифатида «номзоднинг ҳалоллиги» олинган бўлса, албатта бу номзоднинг «олийжаноб фазилатлари»ни тасдиқловчи далиллардан иборат таҳлиллар туркуми матбуотда ва учрашувларда исботлаб борилиши талаб этилади. Бунда номзоднинг даромадларини халққа ошкор қилиш, унинг ноқонуний хусусийлаштириш ва коррупцияга берилган кишилар билан зиддиятларга киришганлиги, пора беришга уринганларга берган зарбаси каби бир неча мақолалар бериб бориш, учрашувларда ҳам шу каби шахсларга қарши фаолият олиб бориши каби тадбирларни амалга ошириш унинг «ҳалоллигини»ни тасдиқловчи далиллар бўла олиши мумкин). Агар сайлов стратегияси сифатида танланган мавзуга сюжет топиш қийин бўлса, бошқача айтганда, номзоднинг ҳалоллигини тасдиқловчи далиллар етишмаса, ҳар ҳолда бошқа мавзу танлашга зарурат туғилади. Чунки, ҳақиқий ҳаётда ўз исботини топа олмайдиган сохта мавзуларнинг ёлғонлиги тез орада билиниб қолиши мумкин. Бундан усталик билан фойдаланган рақиб номзодлар у ҳақдаги жамоатчилик фикрини ўзгартириши мумкин, уни ёлғончи эканлигини исботлаб обрўсини тўкиши мумкин. Сайлов округидаги ҳар бир сайловчи қайсидир ижтимоий қатлам ёки гуруҳга, шунингдек, у ёки бу сиёсий кучга мансубдир. Шунинг учун ҳам номзод ва унинг командаси электоратни ўзига бўлган муносабатидан келиб чиқиб, уни камида бешта гуруҳга ажратиб чиқиши талаб этилади: -номзодни фаол қўллаб-қувватловчилар гуруҳи. Бу гуруҳ аъзолари қатор сабаблардан келиб чиқиб (қадриятлар ўхшашлиги, ўзаро фикрларнинг мос келиши, маслакдошлик ва ҳоказо) номзод ва унинг командаси билан фаол ҳамкорлик қиладилар, уларнинг сайловолди фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар. Бу гуруҳга мансуб сайловчилар ҳар қандай шароитда ҳам «ўзининг» номзоди ёки партиясига овоз берадилар, шунингдек, бошқа сайловчиларни ҳам “ўзининг” номзодига овоз беришга даъват этади; Download 33.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling