ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 114 www.ares.uz
LMS MOODLE ДАН ФОЙДАЛАНИБ «АМАЛИЙ МЕХАНИКА» КУРСИНИ
ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ РИВОЖЛАНТИРИШИНИ
ФАОЛЛАШТИРИШ
Зафар Ризакулович Асраев
Бухоро муҳандислик-технология институти, таянч докторант
zasrayev@gmail.com
АННОТАЦИЯ
Мақолада “Амалий механика” курсини ўқитишда талабаларнинг ўз-ўзини
ривожлантириш жараѐнини фаоллаштириш масалалари баѐн этилган.
LMS Moodle
платформаси асосида фанни интерфаол методлар асосида ўқитиш, талабаларнинг
мустақил ижодий фаолиятларини ташкил этиш,
уларнинг индивидуал таълим
троекторияларини белгилаш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калитли сўзлар: мустақил таълим, ўз-ўзини ривожлантириш, ўқув жараѐни,
масофавий ўқитиш, электрон ресурслар, LMS Moodle тизими.
ACTIVATION OF STUDENTS 'SELF-DEVELOPMENT IN TEACHING THE
COURSE "APPLIED MECHANICS" USING LMS MOODLE
Zafar Rizakulovich Asraev
Bukhara Institute of Engineering and Technology,
basic doctoral student
zasrayev@gmail.com
ABSTRACT
The article deals with the issues concerning the intensification of the process of
students’ self - development while studying the course "Applied mechanics". It is shown
that their solution may largely contribute to the use of electronic
educational resources
developed, for example, in LMS Moodle involving computer applications.
Keywords: individual work,
self-development, learning process, applied mechanics,
electronic
educational resources, LMS Moodle.
КИРИШ
Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш соҳасини модернизация қилишнинг
ҳозирги босқичида иқтисодиѐтнинг реал сектори турли мураккабликдаги
техник муаммоларни ҳал қилишга қодир мутахассисларга жуда муҳтож. Бундай
мутахассисларни тайѐрлашда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари муҳим рол
ўйнайди.