ЎҚитишда талабаларнинг ўЗ-Ўзини ривожлантиришини фаоллаштириш


ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1570808
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
lms-moodle-dan-foydalanib-amaliy-mehanika-kursini-itishda-talabalarning-z-zini-rivozhlantirishini-faollashtirish

ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES 
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020 
ISSN: 2181-1385 
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804 
Academic Research, Uzbekistan 115 www.ares.uz 
Профессионал педагогика турли хил техник соҳалар бўйича 
мутахассисларни тайѐрлаш бўйича катта тажриба тўплаган. Техник фанларни 
ўқитишнинг бир нечта усуллари, ўқитувчи ва талабаларга ѐрдам бера оладиган 
кўплаб адабий манбалар мавжуд. Ушбу фанлардан бири амалий механика - бу 
табиий фанлар бўйича бакалаврлар ва мутахассисларни тайѐрлашнинг асосини 
ташкил этувчи фундаментал фандир. Ушбу курсни ўрганиш натижасида талаба 
турли хил муҳандислик муаммоларини ҳал қилиш кўникмаларини 
ўзлаштириши талаб этилади, бу эса ўз навбатида машина қисмлари, суюқлик 
механикаси каби кейинги курсларни ўрганишида керак бўлади. 
Ўз навбатида, ўқитувчи ўқув материалининг мазмунини танлаш ва ўқув 
жараѐнини ташкил қилишда қуйидаги тамойилларга амал қилиши керак: илмий 
ва фундаментал, касбий йўналиш, универсаллик ва кўп даражали технологик 
таълим доирасида чуқур ўқитиш имконияти. Ушбу мақсадга эришиш ва бир 
қатор педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун ўқитувчи ўқитиш усулларини 
тўлақонли билиши, уларни қўллай олиши керак. 
Шунга кўра, ўқитишнинг бир ѐки бошқа усулини танлаш учун ўқитувчи 
самарали натижага интилиши керак. Шу билан бирга, компетентли ѐндашув 
доирасида талабадан нафақат олинган билимларни англаш, эслаш ва ошириш, 
балки улар билан ишлаш, уларни амалда қўллай олиш талаб этилади. Шу билан 
бирга, машғулотларнинг самарадорлиги даражаси кўп жиҳатдан талабанинг 
ўқув, билим ва ижодий фаолиятининг фаоллиги даражасига, шунингдек таълим 
жараѐнининг интенсивлаштиришга боғлиқдир, чунки фаоллик, шахс 
фаолиятининг сифати нуқтаи назаридан қаралганида, ўқитишнинг ҳар қандай 
тамойилини амалга оширишнинг ажралмас шарти ва кўрсаткичидир. 
Таълим стандартларига мувофиқ, компетентли ѐндашувни амалга 
ошириш учун ўқув жараѐнида дарсларни ўтказишнинг интерактив ва фаол 
шаклларидан кенг фойдаланишни таъминлаш керак. Кўпгина давлатларда 
бўлажак бакалаврларнинг умумий ўқув юкламасини 60 фоизи талабаларнинг 
мустақил ишларига ажратилиши кераклигини таъкидланмоқда [2]. Ҳеч кимга 
сир эмаски, аслида бундай бўлмаяпти. Масалан, натижалар [3] шуни 
кўрсатадики, мустақил ишлашнинг тизимли хусусияти талабаларнинг атиги 13 
фоизида, 78 фоизида эпизодик кузатилади. Буни, аввало, ушбу босқичда 
талабалар ҳам, ўқитувчилар ҳам мустақил ишларни самарали ташкил этиш учун 
етарли даражада тайѐр эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. 
Янги таълим технологияларининг пайдо бўлиши [2, 4], шунингдек махсус 
компьютер дастурлари бу борада жуда кенг имкониятларни очиб беради.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling