ACADEMIC RESEARCH IN EDUCATIONAL SCIENCES
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2020
ISSN: 2181-1385
Scientific Journal Impact Factor (SJIF) 2020: 4.804
Academic Research, Uzbekistan 116 www.ares.uz
Ҳозирги вақтда таълим ва тарбия учун самарали ахборот-коммуникатсия
технологияларидан фойдаланмасдан юқори сифатли таълим жараѐнини
тасаввур қилиб бўлмайди. Шу билан бирга, масофавий ўқитиш элементларини
киритиш билан электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва улардан
фойдаланишга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Олий ўқув юртларида талабаларга мустақил ишлар учун катта ҳажмдаги
топшириқлар (курс лойиҳалари, ҳисоблаш ва график ишлар ва бошқалар)
таклиф этилаѐтганлиги сабабли, ўқув жараѐнини фаоллаштириш муаммоси
биринчи ўринга чиқади. Таълим жараѐнини жадаллаштиришга асосланган
институт талабаларининг ўқув фаолияти технологиясининг таркиби қуйидаги
блокларни ўз ичига олиши керак: мақсади, мазмуни, назорат қилиш воситалари
ва шакллари, натижаларни баҳолаш, талабаларнинг билим фаолиятини тузатиш
ва бошқариш.
Таълим
жараѐнини
жадаллаштиришга
асосланган
институт
талабаларининг ўқув фаолиятини ташкил этиш технологиясини амалий татбиқ
этишнинг педагогик шартларидан бири бу ўқув жараѐни барча
иштирокчиларининг таълим ва билим фаолияти учун ахборот таъминотининг
мавжудлигидир:
ўқув дастури;
мажбурий таълим минимумини ва талабаларнинг ўқув фаолиятини
ташкил этиш технологиясини ҳисобга олган ҳолда фан бўйича ишчи ўқув
режаси модулли ўқитишга асосланган бўлиши керак;
таклиф этилаѐтган технология бўйича ўқув жараѐнининг барча
иштирокчилари учун ўқув қўлланмалари;
фан бўйича маъруза матнлари;
талабаларнинг мустақил ишлаши учун ҳисоблаш ва график
топшириқлар;
ушбу вазифаларни амалга ошириш бўйича услубий тавсиялар;
талабаларнинг билимларини текшириш учун тест назоратини ташкил
этиш воситалари;
дастурий таъминот, компьютер воситалари ва электрон таълим
ресурслари билан таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |