Ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича


Download 56.39 Kb.
bet1/3
Sana14.11.2023
Hajmi56.39 Kb.
#1772425
  1   2   3
Bog'liq
1 шартнома


Дуал таълимни жорий этиш бўйича корхона (ташкилот)
ва таълим муассасаси ўртасидаги

ШАРТНОМА

___________________ туман “_____”________2023 йил


Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом асосида, дуал таълим бўйича кадрлар тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаси – кейинги ўринларда “Таълим муассасаси” деб номланувчи Сариосиё педагогика коллежининг раҳбари Бобохонов Маъмур Мухаммадиевич бир томонидан, иккинчи томондан дуал таълим бўйича Таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлайдиган Корхона (ташкилот) – кейинги ўринларда “Корхона” деб номланувчи ___________________________________________________________________________нинг


(корхона (ташкилот)нинг номи)
раҳбари____________________________________________________________ дуал таълимни (исми, фамилияси ва отасининг исми)
ташкил этишда, кейинги ўринларда “Томонлар” деб номланувчи мазкур шартнома туздилар


1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ.

1.1 Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси касб (мутахассислик) бўйича дуал таълим асосида малакали кадрлар тайёрлашни ҳамкорликда амалга ошириш мажбуриятини оладилар.


1.2 Ўқувчини меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълим дастурининг назарий, ўқув-амалий қисми профессионал таълим муассасасида, малака ҳамда компетенцияларни шакллантиришни ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисм корхона (ташкилот)да ташкил этиш.


2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.


2.1. Корхона:
Таълим муассасаси билан ҳамкорликда дуал таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади;
Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади;
Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради;
Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўлайди;
Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади.
Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади;
Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясида иштирок этади;
Таълим муассасаси билан биргаликда ўқитишнинг дуал тизимида таълим берилганлиги бўйича ҳисоботларни тайёрлайди.



Download 56.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling