Иқтисод ва молия / экономика и финансы 022, 6(154) олвин тоффлер. Учинчи тўЛҚИН. 7-боб


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 127.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi127.62 Kb.
#1155473
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
olvin-toffler-uchinchi-t-l-in-7-bob

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
7-боб.
Миллатлар ҳаракатланишининг кескинла­
шиши.
Абако бу орол. У олтми минг беш юз нафар 
аҳолига эга ва Флорида соҳилида жойлашган 
Багама оролларининг бир қисмидир. Бир неча 
йил олдин бир гуруҳ америкалик тадбиркор­
лар, қурол сотувчилар, хусусий тадбиркорлик 
мафкурачилари, қора танли разведка агенти 
ва Англия Лордлар палатаси аъзоси Абако ўз 
мустақиллигини эълон қилиш вақти келди, деб 
қарор қилишди. Уларнинг режаси оролни эгаллаб 
олиш ва Багама ороллари ҳамдўстлигидан ажра­
тиб чиқариш, инқилобдан кейин ҳар бир Абако 
аҳолисига бир акр ерни (4047 квадрат метр) шах­
сий фойдаланишга беришни ваъда режалашти­
рилган эди. (Лойиҳага кўра, кўчмас мулк ишлаб 
чиқарувчилар ва инвесторлар учун чорак мил­
лион акрга яқин ер қолган эди.) Энг эзгу орзу 
Абакода эркин савдо зонасини яратиш бўлиб, у 
ерда социалистик фожиадан қўрққан бадавлат 
тадбиркорлар солиқлардан қочиш шароитини 
яратиш эди (1). Бироқ, хусусий тадбиркорлик­
нинг юксалиши рўёбга чиқмади, маҳаллий халқ 
ўз кишанларини ташлашга заррача мойил эмас 
эди ва янги мамлакат яратиш лойиҳаси ҳаётга 
татбиқ қилмади. 
Шунга қарамай, миллий ҳаракатлар ҳокимият 
тепасига кўтарилиш учун курашаётган 152 дав­
лат, халқлар ҳамжамиятига – БМТга аъзоли­
гини эълон қилган дунёда, бундай пародияли 
воқеалар қўл келади. Улар бизни давлатчилик 
тушунчасига шубҳа билан муносабатга қўяди. 
Абакода истиқомат қилган олти минг беш юз 
киши, хоҳ ёвуз тадбиркорлар томонидан молия­
лаштириладими ёки йўқми, давлат туза оладими? 
Агар 2,3 миллион аҳолиси бўлган Сингапур дав­
лат бўлса, нега 8 миллионли халққа эга Нью­Йорк 
бўлолмайди? Агар Бруклин реактив бомбарди­
мончи самолётларга ага бўлса, нега у алоҳида 
давлатга айланиши мумкин эмас? Гарчи бу 
бемаънидек туюлса­да, учинчи тўлқин Иккинчи 
тўлқин цивилизациясининг туб асосларини буза­
ётган бир пайтда бундай саволлар янги маъно 
касб этиши мумкин. Ана шундай туб асослар­
дан бири миллий давлат бўлиб турибди. Миллат­
чилик муаммоси атрофидаги муҳокамаларнинг 
ноаниқлигини йўқотмагунимизча, биз боб 
сарлавҳасининг маъносини тушуна олмаймиз ва 
Биринчи ва Иккинчи тўлқин цивилизациялари 
ўртасидаги зиддиятнинг моҳиятига кира олмай­
миз, учинчи тўлқин эса уларни ювиб юборади.

Download 127.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling