Иқтисод ва молия / экономика и финансы 022, 6(154) олвин тоффлер. Учинчи тўЛҚИН. 7-боб


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 127.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana03.02.2023
Hajmi127.62 Kb.
#1155473
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
olvin-toffler-uchinchi-t-l-in-7-bob

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
Аммо савдогарлар ўз жамоаларидан ташқарида 
турли хил божлар, солиқлар, кўрсатмалар ва 
валюталар чигалига дуч келганларида, қандай 
қилиб катта ҳудудларда товарларни сотиб олиш­
лари ва сотишлари мумкин эди? Янги техноло­
гиялар ўз самарасини бериши учун маҳаллий 
хўжалик фаолиятини ягона миллий иқтисодиётга 
бирлаштириш керак эди. Бу миллий меҳнат 
тақсимоти ва товар ва капиталнинг миллий 
бозорини назарда тутган. Буларнинг барчаси, 
ўз навбатида, миллий сиёсий консолидацияни 
ҳам талаб қилди. Бошқача айтганда, иккинчи 
тўлқиннинг сиёсий бирлиги Иккинчи тўлқиннинг 
иқтисодий бирликларининг ривожланишига мос 
келиши керак эди. “Иккинчи тўлқин” жамият­
лари миллий иқтисодларни қуришга киришгач, 
жамоатчилик онгида кескин ўзгаришлар яққол 
намоён бўлганлиги ажабланарли эмас. Биринчи 
тўлқин жамиятларида кичик миқёсдаги маҳаллий 
ишлаб чиқариш жуда қишлоқича одамларнинг 
зотини келтириб чиқарди, уларнинг кўпчилиги 
фақат туғилган жойи ёки қишлоғи билан чекла­
нар эди. Фақатгина жуда кичик гуруҳнинг маъ­
лум бир ҳудуддан ташқарига чиқадиган манфа­
атлари бор эди (зодагон ва унвонли шахслар, 
черков аъзолари, айрим савдогарлар, ва актёр­
лар, олимлар ва ёлланма ишчилар ҳам шундай 
манфаатларга эга эдилар). Иккинчи тўлқин катта 
дунёда фойда олиш умидида таваккал қилишга 
тайёр бўлган одамлар сонини тезда кўпайтирди. 
Буг ва кўмирга асосланган технологиянинг жорий 
этилиши ва кейинчалик электр энергиясининг 
пайдо бўлиши билан Франкфуртдаги мато сано­
ати, Женевада соат саноати ёки Манчестердаги 
тўқимачилик саноати маҳаллий бозор ўзлаштира 
оладиганидан анча кўп маҳсулот ишлаб чиқара 
бошлади. Унга узоқдан хом ашё ҳам керак эди. 
Бундан ташқари, завод ишчиларининг аҳволига 
молиявий дунёдаги вазият ва минглаб кило­
метр узоқликда содир бўлган воқеалар таъсир 
эта бошлади: уларнинг тирикчилиги узоқдаги 
бозорларга боғлиқ бўлиб қолди. Шу сабабли, 
аста­секин психологик уфқлар кенгайди. Янги 
оммавий ахборот воситалари узоқ масофаларга 
кирувчи маълумотлар, узатиладиган тасвирлар 
ва товушлар ҳажмини оширди. Давом этаётган 
ўзгаришлар таъсирида дунёнинг тор доиралик 
кўриниши йўқолди.
Миллий онг уйғона бошлади. Америка ва 
Франция инқилобларидан бошлаб ва XIX аср 
давомида. миллатчилик шиддати дунёнинг сано­
атлашган ҳудудларини қамраб олди. Германияда 
350 та кичик, бир­биридан жуда фарқ қилувчи, 
рақобатлашувчи мини­давлатлар ягона мил­
лий бозор ­ das Vaterland­ни (5) яратишга кели­
шилди. Савойлар сулоласи, Ватикан, австрия­
лик Габсбурглар ва испан Бурбонлари томони­
дан парчаланиб ҳукмронлик қилинаётган Ита­
лия бирлашди. Венгерлар, серблар, хорват­
лар, французлар ва бошқа халқлар тўсатдан ўз 
ҳамкасблари сари интила бошладилар. Шоирлар 
миллий руҳни тараннум этишди. Тарихчилар узоқ 
вақтдан бери йўқолган қаҳрамонларни, адаби­
ётни, фольклорни топдилар. Бастакорлар мил­
лий давлатчиликни қўлга киритиш муносабати 
билан мадҳиялар яратдилар. Ва буларнинг бар­
часи саноатлаштириш уларни шундай босқичга 
олиб келганида содир бўлди. Агар биз саноат­
нинг интеграциялашуви зарурлигини тан олган 
бўлсак, унда миллий давлатларнинг маъноси 
ҳам аниқ бўлиши керак. Миллат Шпенглер айт­
ганидек, “маънавий бирлик” эмас, балки “руҳий 
жамоа” ёки “ижтимоий руҳ” ҳам эмас
1
(6). Мил­
лат Ренан ёзганидек “хотиранинг бой мероси” 
ҳам эмас
2
, Ортега таъкидлаганидек “келажакнинг 
бўлинган қиёфаси” ҳам эмас
3
. Бугун биз мил­
лат деб атайдиган нарса – бу Иккинчи тўлқин 
ҳодисаси: ягона иқтисодиёт билан бирлашти­
рилган, чамбарчас боғланган, ягона интеграци­
ялашган сиёсий – кучдир. Алоҳида мавжуд бўлган 
маҳаллий мустақил хўжаликларининг оддий бир­
лашмаси миллат равнақига олиб бормайди ва 
олиб келмайди. Шунингдек, чамбарчас бирлаш­
ган сиёсий тизим, лекин маҳаллий иқтисодлар 
конгломератига асосланган ҳали замонавий 
маънода миллат эмас. Миллат икки компонент­
1
Шпенглер Освальд (1880­1936) – немис фалсафа­
шуноси ва маданиятшуности.
2
Ренан Жозеф Эрнест (1823­1892) – ёзувчи, 
дин тарихчиси.семит халқларининг маданиятини 
ўрганишнинг асосчсиси.
3
Ортега­и­Гассет (1883­1965) – испан фалсафа­
шуноси ва жамоа арбоби. Жаҳон шуҳратини унга 
«Омма қўзғолони» (1930) китобини келтирди.
61
ТАНҚИД ВА БИБЛИОГРАФИЯ / КРИТИКА И БИБЛИОГРАФИЯ



Download 127.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling