Иқтисод ва молия / экономика и финансы 022, 6(154) олвин тоффлер. Учинчи тўЛҚИН. 7-боб
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 127.62 Kb. Pdf ko'rish
|
olvin-toffler-uchinchi-t-l-in-7-bob
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олтин қозиқ.
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2022, 6(154)
нинг бирлашувини назарда тутади: ягона сиё сий тизим ва ягона иқтисодиёт. АҚШ, Фран ция, Германия ва Европанинг бошқа мамлакат ларида саноат инқилоби сабаб бўлган миллий қўзғолонларни сиёсий интеграция даражасини Иккинчи тўлқин билан бирга келган иқтисодий интеграция натижасида эришилган даражага кўтаришга қаратилган ҳаракат сифатида қараш мумкин. Ва шеърий ёки тасаввуфий таъсирлар эмас, балки кучларнинг қўлланилиши дунёнинг алоҳида миллий давлатларга кўра бўлиниб шак лланишига олиб келди. Олтин қозиқ. Ҳукумат ўз бозорини кенгайтириш ва сиё сий қудратини мустаҳкамлашга интилаётганда, ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди: на тил фарқлари, на маданий, ижтимоий, географик ва стратегик тўсиқлар. Транспорт, алоқа ва энер гия захиралари ягона сиёсий тузилма томонидан самарали бошқарилиши мумкин бўлган ҳудуд ҳажмини чеклайди. Бухгалтерия ҳисоби тизим лари, бюджет назорати ва бошқарув амалиё тининг мураккаблиги ҳам сиёсий интеграция қанчалик узоққа боришини белгилайди. Ушбу чегаралар ичида интеграция бошқарувчилари, худди корпоратив ва ҳукумат бошқарувчилари каби, кенгайиш учун курашдилар. Уларнинг назорати остидаги ҳудуд қанчалик кенг бўлса, иқтисодий бозор шунчалик кўпайиб борар, улар нинг бойлиги ва қудрати кучайиб борарди. Ҳар бир халқ ўзининг иқтисодий ва сиёсий чегара ларини ер шарининг энг чекка ҳудудларигача кенгайтирди, шунинг учун нафақат манфаатлар тўқнашуви, балки халқлар рақобати ҳам юзага келди. Белгиланган чегараларни бузиб ўтишни истаган интеграция бошқарувчилари илғор технологиялардан фойдаланган. Масалан, ХIХ асрда. улар «масофаларни эгаллашга» шошил дилар ва темир йўлларни қуришга киришдилар. 1825 йил сентябрь ойида Англияда Стоктон ва Дарлингтонни боғлайдиган биринчи темир йўл ётқизилди. 1835 йил май ойида, қитъада, Брюс сель Малинесга қўшилиб улгурди. Худди шу йил нинг сентябр ойида Баварияда НюрнбергФуртҳ йўналиши ётқизилди. Кейинги ўринда Париж СенЖермен бўлди. Узоқ шарқда, 1838 йил апрель ойида Царское Село СанктПетербург билан боғланди. Кейинги ўттиз йил ёки ундан бироз кўпроқ вақт ичида темир йўлчилар бирин кетин минтақани ўзлаштирдилар (8). Француз тарихчиси Чарлз Моразет шундай тушунтирди: «1830 йилда деярли бирлашган мамлакатлар темир йўлларнинг қурилиши муносабати билан бирлашиш жараёнини янада тезлаштирдилар ... чунки уларни сиқиб турувчи... ғайриоддий пўлат ҳалқа пайдо бўлишига тайёр эмас эдилар ... Ҳар бир халқ бир аср давомида Европанинг сиёсий чегараларини белгилаб берган транспорт тизи мига киритилганда халқ сифатида тан олиниши учун темир йўл ётқизилишидан аввал ўзининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини даъво қилишга шошила ётгандек эди” (9). Қўшма Штатларда ҳукумат хусу сий темир йўл компанияларига катта миқдорда ерлар берди ва тарихчи Брюс Мазлиш ёзганидек, уларни «трансконтинентал йўл Атлантика ва Тинч океани қирғоқлари ўртасидаги бирлашиш риш таларини мустаҳкамлайди, деган ишонч билан» рағбатлантирди (10). Биринчи трансконтинен тал темир йўл линияси қурилиши тугаллангандан сўнг қоқилган олтин қозиқ континентал миқёсда интеграциялашган чинакам миллий бозорга йўл очди. Ва бу миллий ҳукуматга номинал кучдан фарқли ўлароқ, ҳақиқий ҳокимиятни тақдим этди. Вашингтон энди тезда ўз қўшинларини қитъа бўйлаб ҳаракатлантириши мумкин бўлди, бу эса унинг таъсирини кучайтирди. Шундай қилиб, бир мамлакатда биринкетин янги қудратли мавжу дот – миллат вужудга келди. Шу сабабли, жаҳон харитаси аниқ белгилан ган, турли шаклдаги қизил, пушти, тўқ сариқ, сариқ ёки яшил доғларга бўлинган ва миллий давлат тизими Иккинчи тўлқин цивилизацияси нинг асосий тузилмаларидан бирига айланган. Миллатлар пайдо бўлишида эса саноатнинг кучли таъсири бор: бу интеграцияга интилишдир. Аммо интеграцияга интилиш ҳар бир миллий давлатни ўз чегаралари ичида қулфлаб қўймайди. Уни таъ минлаш учун саноат цивилизацияси ташқаридан озиқланиши керак. У дунёнинг қолган қисмини пул тизимига интеграция қилмагунча ва бу тизимни ўз манфаатлари йўлида бошқармагунча яшай олмайди. Унинг буни қандай қилиши жуда муҳим, чунки бу ҳолат Учинчи тўлқин яратаётган дунёни тушуниш учун жуда муҳимдир. 62 ТАНҚИД ВА БИБЛИОГРАФИЯ / КРИТИКА И БИБЛИОГРАФИЯ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling