Иқтисод ва молия / экономика и финансы 022, 6(154) олвин тоффлер. Учинчи тўЛҚИН. 7-боб


Download 127.62 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana03.02.2023
Hajmi127.62 Kb.
#1155473
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
olvin-toffler-uchinchi-t-l-in-7-bob

Отларни ўзгартириш.
Иккинчи тўлқин Европа бўйлаб саёҳатини 
бошлашдан олдин, дунёнинг аксарият ҳудудлари 
ҳали халқларга бирлаштирилмаган эди, бу 
ҳудудлар қабилалар, уруғлар, бекликлар, княз­
ликлар, қиролликлар ва бошқа йирик ва кичик 
тузилмаларнинг ямоқ қисмларидан иборат 
эди. “Қироллар ва князлар, – деб ёзади сиёсат­
шунос С.Э.Финер, – ҳокимиятни секин­аста ўз 
қўлларида ушлаб туришди” (2). Чегаралар бел­
гиланмаган, ҳукумат ҳуқуқлари белгиланма­
ган. Давлат ҳокимияти ҳали стандартга келма­
ган. Бир қишлоқда ҳокимиятни амалга ошириш, 
деб тушунтирди профессор Финер, фақат шамол 
тегирмонида ғалла майдалаш учун тўлов олишни 
англатарди, бошқасида ҳокимият деҳқонларга 
солиқ солишни, учинчисида эса монастир 
абботининг буйруқларини англатар эди. Турли 
ҳудудларда мулкка эга бўлган шахс алоҳида фео­
далларга нисбатан вассал қарамликда бўлиши 
мумкин эди. Ҳатто энг буюк императорлар ҳам, 
қоида тариқасида, маҳаллий бошқарувда ўзи 
эга бўлган жуда кичик жамоалар тўпламини 
бошқарган (3). Сиёсий ҳокимият ҳали битта схема 
бўйича тартибга солинмаган эди. Вольтер бундан 
норозилигини қуйидагича ифодалаган: Европа 
бўйлаб саёҳат қилганда қонунлар отлар каби тез­
тез ўзгариб турарди (4). 
Албатта, бу истеҳзоли гап яна бир ҳолатни 
кўрсатади: отларни тез­тез ўзгартириш зару­
рати транспорт ва алоқа ривожланганлик ҳолати 
ибтидоий даражасидан далолат беради. Бу эса 
ўз навбатида ҳатто энг кучли монарх ҳам тўлиқ 
назорат қилаоладиган ҳудуднинг қисқалигига 
олиб келар эди. Пойтахтдан қанчалик узоқ бўлса, 
давлат ҳокимияти шунчалик заиф эди. Сиёсий 
интеграциясиз иқтисодий интеграцияни амалга 
ошириш мумкин эмас эди.
Иккинчи тўлқиннинг қимматроқ янги техноло­
гиялари, агар улар маҳаллий бозордан каттароқ 
бозор учун маҳсулот ишлаб чиқарсагина, амор­
тизация харажатларини қоплаши мумкин эди. 
60
ТАНҚИД ВА БИБЛИОГРАФИЯ / КРИТИКА И БИБЛИОГРАФИЯ



Download 127.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling