Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2016, 10 Ташматов Р. Х., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекисон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 2.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana15.11.2023
Hajmi2.88 Mb.
#1774904
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
transaktsiya-harazhatlarini-bosh-arish-kontseptsiyasi

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
та қилиш, ҳисоботларга тақриз ёзиш 
(ихтиё рий равишда ёки буюртмачининг та-
лабига кўра) харажатлари, сертификатлан-
ган дастурий маҳсулотларни сотиб олиш 
харажатлари киритилиши мумкин. Шунинг-
дек, турли норматив ва бошқа материаллар 
– услубий тавсиялар, маълумотномалар ва 
ҳоказоларни харид қилиш харажатларини 
ҳам мазкур харажатлар жумласига киритиш 
мумкин.
Ушбу харажатларнинг асосий функцияси 
сифатсиз хизматлар кўрсатилган ҳолларда 
кўрилиши мумкин бўлган йўқотишларни 
камайтиришдан иборат. Баҳолаш фаолияти 
билан шуғулланувчи компаниялар учун 
улар барча бизнесни юритиш харажатла-
рининг 30-40 фоизгачасини ташкил қилиши 
мумкин.
Мулкчилик ҳуқуқларини таснифлаш 
ва ҳимоя қилиш харажатлари. Харажатлар-
нинг ушбу тоифаси, биринчи навбатда, 
мулкчилик ҳуқуқларини расмийлаштириш 
ва ҳимоя қилиш учун зарур бўлган хара-
жатлар билан шартланган. Бунга юристлар-
ни сақлаб туриш харажатлари, суд харажат-
лари, мулкчилик ҳуқуқларининг рўйхатга 
олинишини ва ҳимоя қилинишини таъмин-
ловчи давлат ҳокимияти органларини сақ-
лаб туриш харажатлари киритилиши мум-
кин. 
Баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи 
компаниялар учун мазкур харажатлар кў-
пинча мулкчилик ҳуқуқларини ёки эгаллаб 
турилган офис биноси учун ижара ҳуқуқ-
ларини рўйхатга олиш харажатларида, ин-
теллектуал мулк объектлари ва товар бел-
гисини расмийлаштириш ва рўйхатга олиш 
харажатларида, ушбу ҳуқуқлар бузилган 
ҳолларда суд чиқимларида ўз ифодасини 
топади. Таъкидлаш лозимки, харажатлар-
нинг мазкур тури трансакция хизматлари 
бозорини шакллантиришнинг асосий омил-
ларидан бири билан боғлиқ бўлиб, ушбу 
бозорнинг ҳажми кўп жиҳатдан баҳолов-
чиларнинг фаолият кўрсатишини таъмин-
лайди.
Оппортунистик хатти-ҳаракат ха-
ражатлари. Мазкур харажатларни таҳлил 
қилиш ва аниқлаш анча мураккаб вазифа 
ҳисобланади. Улар жумласига, биринчи 
галда, битим иштирокчиларининг ўз зим-
масига олган мажбуриятларини бажариш-
дан озми ёки кўпми яширинча тарзда 
бўйин товлаши билан (лекин тўғридан-
тўғри бош тортиши билан эмас) боғлиқ ха-
ражатлар киритилади. Ходим ўз мажбури-
ятларини тўлиқ ҳажмда бажармаган ҳо-
латдаги бўйин товлаш бундай хатти-ҳа-
ракатга мисол бўлади. Ушбу ҳолатда бун-
дай хатти-ҳаракатни аниқлаш кўпинча ком-
пания маъмурияти томонидан назоратнинг 
қимматбаҳо ва самарали тизимларининг 
яратилишини талаб қилади. Ҳар қандай 
раҳбар учун ходимлар ишининг самара-
дорлигини таҳлил қилиш асосий вазифа-
лардан бири ҳисобланади. Иккинчи томон-
дан, ходимлар фаолиятини назорат қилиш 
тизимларини ташкил этиш харажатлари кам 
самарали бўлиши мумкин. Бошқарув аппа-
рати ишининг вазифаларидан бири ушбу 
турдаги харажатларни камайтиришдан ибо-
рат.
Трансакция харажатлари назариясининг 
асосий бирлиги иқтисодий ўзаро муноса-
батлар, битимлар, трансакциялар ҳисобла-
нади. Трансакция категорияси жуда кенг 
тушунилади ва ҳужжатларни муфассал рас-
мийлаштиришни талаб этадиган ва томон-
лар ўзаро маъқул бўлган товарлар, юридик 
мажбуриятлар ҳамда қисқа ва узоқ муддат-
ли битимлар алмашинуви учун қўллани-
лади. Мазкур ўзаро муносабатларда вужуд-
га келадиган харажат ва йўқотишлар транс-
акция харажатлари дейилади. 
Собитқадам классик назариясида бозор 
– мукаммал механизм (яъни унга кўра би-
тимларга хизмат кўрсатиш бўйича харажат-
ларни ҳисобга олиш ҳожати йўқ) сифатида 
кўриб чиқилади. Бироқ, хозирги шароитда 
ҳар бир битимда музокараларни олиб бо-
риш, назорат қилиш, ўзаро алоқаларни 
ўрнатиш, низоларни бартараф этиш лозим. 
38
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling