Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2016, 10 Ташматов Р. Х., Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекисон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»


-жадвал. Базавий концепцияларда харажатларни кўриб чиқиш жиҳатлари


Download 2.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana15.11.2023
Hajmi2.88 Mb.
#1774904
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
transaktsiya-harazhatlarini-bosh-arish-kontseptsiyasi

1-жадвал. Базавий концепцияларда харажатларни кўриб чиқиш жиҳатлари
1
Харажатларни бошқариш концепцияси
Ҳисобга олиш 
жиҳати
Иқтисодий 
жиҳати
Харажатларни шакллантирувчи омиллар концепцияси:
- функционал (операцион) омиллар
+
-
- таркибий омиллар 
-
+
Қўшилган қиймат концепцияси
+
-
Қийматлар занжири концепцияси
-
+
Муқобил харажатлар концепцияси
-
+
Трансакция харажатлари концепцияси
+
-
Стратегик жойланиш концепцияси
-
+
40
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
1-расм. Трансакция харажатларини бошқаришнинг умумий концепцияси
1
1
М
ан
ба
: р
ас
м
м
уа
лл
иф
т
ом
он
ид
ан
т
уз
ил
га
н
41
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 10
Биринчидан, ҳар қандай иқтисодий фао-
лиятнинг умумий харажатлари ишлаб чи-
қариш харажатлари ва трансакция хара-
жатлари йиғиндиси кўринишида бўлиши 
мумкин, деган фикрни ҳамма ҳолатлар учун 
адолатли ҳисоблаш мумкин эмас. Одатда 
ҳам ишлаб чиқариш харажатлари, ҳам 
транс акция харажатлари бир вақтнинг 
ўзида ҳам ташкил этиш, ҳам технологиялар-
га боғлиқ, бу уларни концептуал тарзда аж-
ратишни қийинлаштиради. Ҳар қандай иш-
лаб чиқаришда ишлаб чиқариш ҳажми 
қанчалик юқори бўлса, доимий харажатлар 
шунчалик кам бўлади
1
.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш самара-
дорлигини ошириш мақсадида ҳар қандай 
алоҳида маҳсулот битта ишлаб чиқарувчи 
томонидан чиқарилиши мақсадга мувофиқ. 
Бироқ охирги пайтларда кўплаб фирмалар 
янги маҳсулотни ишлаб чиқиб, тегишли 
техник ҳужжатларни бошқа фирмага бериш 
амалиёти кузатилади, бу эса, ўз навбатида, 
ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш 
соҳасида рақобат қила бошлайди. Шундай 
ҳолатлар ҳам борки, янги маҳсулотни иш-
лаб чиқаришни ўзлаштиришда иккинчи 
фирма давлат томонидан кўмак олади. 
Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни таш-
кил этиш бўйича ушбу усулда ишлаб чиқа-
риш харажатларининг самарадорлик дара-
жаси бошқа афзалликларни олиш эвазига 
камаяди: агар бозорда иккинчи фирма бўл-
маса, салоҳиятли харидорлар янги маҳсу-
лотни харид қилиш учун битимларни хоҳ-
ламай тузишади, чунки ушбу фирма моно-
пол ҳолатдан фойдаланиб, юқори нархлар-
ни қўйишидан қўрқади. Иккинчи фирмани 
ташкил этиш ишончлиликни таъминлаш-
нинг самарали усулини ўзида намоён эта-
ди, бу эса талабнинг ошишига олиб кела-
1
Хотинская Г.И. Особенности механизма фор-
мирования затрат и пути их снижения на пред-
приятиях бытового обслуживания населения (на 
примере непроизводственных видов услуг). — М.: 
МТИ Минбыта РСФСР, 1985.
ди
2
. Мазкур ҳолатда қўшимча харажатлар-
ни қуйидагича таснифлаш мумкин: уларни 
миқёс самарасидан тўлиқ ҳолда фойдала-
нилмайдиган самарасиз технологияларни 
қўллаш туфайли юзага келган ишлаб чиқа-
риш харажатларига ёки фирма истеъмол-
чиларни битимлар шартининг ишончли 
эканлигини ишонтиришга кетадиган транс-
акция харажатларига киритиш керакми, де-
ган савол туғилади. Ушбу саволга рад этиб 
бўлмайдиган жавобни бериш жуда қийин.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: 
трансакция харажатлари ҳақиқатан ҳам 
мавжуд бўлса ҳам, уларни бошқа турдаги 
харажатлардан ажратиш ҳар доим ҳам осон 
бўлмайди.
Иккинчи муаммо трансакция харажатла-
ри тушунчаси билан эмас, балки самарали 
институтлар трансакция харажатларини ка-
майтиришга интилади, деган ғояси билан 
боғлиқ. Масалан, Коуз қоидасида меҳнат 
муносабатлари умумий трансакция хара-
жатларини камайтириш усули сифатида 
кўриб чиқилади. Умумий трансакция хара-
жатларини камайтиришга интилаётган иш 
берувчилар ишчиларни ёллаш, меҳнатга 
ҳақ тўлаш, хизматда кўтарилиш, меҳнат на-
тижаларини баҳолаш ва ходимларни назо-
рат қилиш тизимини ишлаб чиқаради. 
Аммо ушбу тизимлар трансакция харажат-
ларини ҳеч ҳам камайтирмайди. Трансак-
ция харажатларининг бир қисми шубҳасиз, 
ишчилар зиммасига тушади, чунки ҳар 
қандай рақобат иш берувчиларни ишчилар 
сарфлаётган харажатларни ҳисобга олишга 
мажбур этади.
Умуман олганда иккинчи муаммони 
қуйидаги тарзда изоҳлаш мумкин: зеро ре-
сурсларни тақсимлаш билан боғлиқ ҳар 
қандай муаммо, одатда, бир қанча самара-
ли ечимларга эга бўлса, самарадорлик ўз-
ўзидан аниқ прогнозларни ёки аниқ 
2
Шанк Дж., Говиндараджан В. Стратегическое 
управление затратами: Новые методы увеличения 
конкурентоспособности. — СПб.: «Бизнес Микро», 
1999. -С. 20-24.
42
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ



Download 2.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling