Иқтисодчи олимлардан С. Г


Download 41.99 Kb.
bet3/3
Sana28.02.2023
Hajmi41.99 Kb.
#1236493
1   2   3
Иуму= Ики+ Мки+ Итк+ Фии
Кичик бизнес субъектлари самарадорлигини баҳолашнинг ушбу методологиясига асосланиб шуни айтиш мумкинки корхонанинг асосий фаолият йўналишлари бўйича мақсадли қийматларга эришиш даражасини ҳар томонлама тавсифлаш, шунингдек, харажатлар ва даромадлар даражасини ўзаро боғлашда иқтисодий самарани аниқлаш мумкин.
Худудий миқёсида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш усули бўйича иқтисодчи олим Е.В.Романенко томонидан кичик бизнес субъектларини ривожланиш даражасини солиштириш орқали унинг самарадорлигини баҳолашга ёрдам берадиган фаоллик коэффициентини ҳисоблаш усулини таклиф этган5. Е.В.Роменкога кўра фаоллик коэффициентини ҳисоблаш усули қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги (ЯҲМ) улуши;
- кичик корхоналар сонининг кичик бизнес субъектларининг умумий сонидаги улуши (КК);
-кичик тадбиркорлик субъектларининг солиқ тушумларининг умумий ҳажмидан солиқ тушумларининг улуши (КС);
-ҳисоблаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар сони (n). Ушбу кўрсаткичлар қуйидаги формула билан бирлаштирилган:

Бу ерда: R –самарадорлик;
ЯҲМ, КК,КС кўрсатгичлар ва n эса фойдаланилган кўрсатгичлар сонидир.
Демак хулоса қилиш мумкинки самарадорлик даражани аниқлашда биринчи навбатда ялпи ҳудудий маҳсулотда улуши, субъект фаолиятидаги соҳа фаолиятининг улуши ва солиқ тушумларини тахлил қилиш орқали кичик бизнес субъектлари фаолияти аниқлаш мумкин. Бироқ соҳанинг бошқа иқтисодий кўрсатгичларини қўшимча равишда тахлил қилиш ҳисобига самарадорлик даражани янада аниқлаш имконини оширади.
Г.А.Дремина, юқорида келтирилган кўрсаткичлар кичик бизнеснинг самарадорлигини тахлили қилиш учун етарли эмас деб ҳисоблайди ва шу билан устувор тармоқларда кичик бизнес ривожланишини тавсифловчи қўшимча кўрсаткичлардан фойдаланиш зарурлигини асослайди. Халқаро тажрибага асосланиб у кичик бизнесни ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари самарадорлигини баҳолаш тизимига киритилган кичик бизнесни ривожлантириш кўрсаткичлари рўйхатини тўлдириш мумкин бўлган қуйидаги кўрсаткичларни таклиф қилган6:
– кичик бизнес субъектларида аҳоли бандлиги;
– жорий йилда ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг умумий сонига нисбатан улуши;
– янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг сифати кўрсаткичи;
– ишчиларнинг ўртача сони бўйича ишлаб чиқариш саноатида бандликдаги кичик бизнес субъектларининг улуши;
– инвестицион фаолият кўрсаткичи
– минтақадаги кичик бизнес субъектлари асосий капиталга қўйилган инвестицияларнинг улуши;
– жорий йилда ташкил этилган инновацион фаолиятда кичик бизнес субъектларининг улуши.
М.А.Вольковага кўра, минтақа давлат ҳокимияти органларининг кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таъминлашдаги давлат таянчи хилма-хилдир, бу эса мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимининг нормал ишлашини ҳисобга олган ҳолда, муайян мезонлар тўпламини ҳисобга олиш зарурлигига олиб келади. Шу нуқтаи назардан кичик бизнес соҳасида давлат бошқаруви механизмини баҳолаш мезонларининг тўртта гуруҳини таклиф этган7: якуний самара кўрсаткичлари, оралиқ самара кўрсаткичлари, иш жараёнлари кўрсаткичлари, сарфланган ресурслар кўрсаткичлари.
С.А.Попов эса кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари самарадорлигини баҳолаш масалаларини кўриб чиқиб, анъанавий кўрсаткичларга қўшимча равишда, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичларини, шунингдек, кўрсаткичларни ҳисобга оладиган комплекс ёндашув асосида давлат қўллаб-қувватлашига эҳтиёжи бор бўлган кичик бизнес субъектларининг улушини ҳисобга олишни таклиф қилган8.
Л.И.Чубарева томонидан инфратузилма нуқтаи назаридан кичик бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини янада тўлиқ баҳолаш тизимини таклиф қилган, бунда минимал харажатлар билан кичик бизнес олдида турган мақсадларни амалга оширишда максимал даражада ҳисса қўшадиган самарали тизимни ҳисобга олиш лозимлигини қуйидаги формулани келтирган9:

Бу ерда: Эспмб – кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлиги;
ЭЭмб – кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш шароитида кичик бизнесни ривожлантиришнинг иқтисодий самараси (иқтисодий фаолият кўрсаткичлари, моддий ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари);
СЭмб – кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш шароитида кичик бизнесни ривожлантиришнинг ижтимоий таъсири (бандлик кўрсаткичлари, ишчиларнинг даромад кўрсаткичлари, бюджет даромадлари кўрсаткичлари);
ТИмб – кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш шароитида кичик бизнес субъектларининг транзакция харажатлари;
Зспмб – кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатлари.
Бизнингча, ушбу усулда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашидан қониқиш даражасини ҳисобга олинмаган ва инфратузилма нуқтаи назаридан қўллаб-қувватлаш тизимининг ҳар бир алоҳида элементи фаолиятининг самарадорлигини аниқлашга имкон тўла очиб бермайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак кичик бизнес субъектлари фаолиятини баҳолашда юқорида келтирилган методологик асослардан ташқари свот тахлил, эконометрик тахлил, статистик ва иқтисодий тахлил, таққослама тахлиллар орқали кичик бизнес субъектлари фаолиятини баҳолаш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни тақозо этади.

1 Мещеряков, С.Г. Основные экономические показатели и методы оценки эффективности деятельности холдинга [Электронный ресурс] / С.Г. Мещеряков. – Режим доступа: http://www.cfin.ru/bandurin/article/ sbrn03/03.shtml, свободный.

2 Хелферт, Э. Техника финансового анализа / Э. Хелферт. – М.: Питер, 2003.

3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонини

4 Рыбаков И.А. Повышение эффективности деятельности промышленных предприятий. Москва, ГОУ ВПО «Московский институт электроники и математики (Технический университет)», 2016, с. 21.

5 Романенко Е.В. Региональные программы поддержки и развития малого предпринимательства: показатели эффективности // Российское предпринимательство. – 2008. – № 11-1. – С. 93–96.

6 Дремина Г.А. Оценка эффективности региональных программ поддержки малого и среднего бизнеса // Вестник Омского университета. Серия: Экономика. – 2009. – № 4. – С. 32–37

7 Волкова М.А. Оценка эффективности механизма государственного управления экономикой региона в сфере поддержки малого бизнеса // Вестник Сибирского государственного аэрокосмического университета им. академика М.Ф. Решетнева. – 2009. – № 2. – С. 438–442.

8 Попов С.А. Комплексный анализ оценки эффективности управления программами поддержки малого предпринимательства // Фундаментальные исследования. – 2013. – № 10-10. – С. 2249-2252.

9 Чубарева Л.И. Эффективность поддержки малого бизнеса и критерии ее оценки // Экономика промышленности. – 2008. – Т. 41. – № 2. – С. 102–111.




Download 41.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling