Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


Download 123 Kb.
bet2/5
Sana07.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1082657
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-4246 20.03.2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
интенсив мева-сабзавотчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, хорижий ташкилотлар ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг ҳамда узум плантацияларининг электрон реестрини юритиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки:
а) Агентлик:
ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
б) Агентлик директори:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
в) Агентлик директорининг ўринбосари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
5. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилсин.
6. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг очиқ савдоларида сотилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосидан ошган сумманинг 50 фоизи;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
интенсив мева-сабзавотчилик хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling