Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


Download 123 Kb.
bet3/5
Sana07.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1082657
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-4246 20.03.2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
боғларда хўраки, кишмишбоп узум плантацияларида ва иссиқхоналарда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлари, қудуқлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар харид қилиш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2019 й., 07/19/4549/4143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар (лойиҳа офислари)нинг ҳамда «Агросервис оператор» ДУКнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жамоа шартномасига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш, устамалар тўлаш;
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
интенсив мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳаларига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Агентлик ходимлари, боғбонлар ва иссиқхона хўжаликлари эгаларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирлар.
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суғориладиган ерлар ҳисобидан боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига асосан амалга оширилади;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарма ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидагилар учун субсидия ажратиш орқали амалга оширилади:
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқорида кўрсатилган сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда.
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
(7-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 07/20/4709/0577-сон)

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling