Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-модда. Давлат фитосанитария назорати


Download 29.47 Kb.
bet6/12
Sana25.02.2023
Hajmi29.47 Kb.
#1230550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
116-II 31.08.2000

9-модда. Давлат фитосанитария назорати
Давлат фитосанитария назорати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати томонидан амалга оширилади.
10-модда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мажбуриятлари
Юридик ва жисмоний шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида:
зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг кенг ривожланиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларини мунтазам равишда назарларидан ўтказишлари ва ҳимоялаш тадбирларини амалга оширишлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматининг талабига биноан ўз ҳудудларидаги ерлар, ўсимликлар ва сақланаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг фитосанитария ҳолатига, шунингдек уларни ҳимоя қилиш тадбирларининг амалга оширилиши ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланилишига доир маълумотни тақдим этишлари;
одамлар ва жониворларнинг хавфсизлигини таъминлашлари;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини хавфли фитосанитария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган вазиятлардан хабардор қилишлари;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этишлари, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф муҳитни ифлослантиришига йўл қўймасликлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
11-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш махсус ваколатли орган томонидан рўйхатга олиш синовларининг натижалари асосида амалга оширилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари беш йил муддатга рўйхатга олинади.
Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш тақиқланади.

Download 29.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling