15-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қайта рўйхатга олиш белгиланган тартибда махсус ваколатли орган томонидан тегишли ариза асосида амалга оширилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари янги муддатга қайта рўйхатга олинганда улар қайта рўйхатга олиш муддати давомида махсус ваколатли органнинг рухсати билангина қўлланилиши мумкин.
16-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик ва қайта рўйхатга олганлик учун ҳақ тўлаш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик ва қайта рўйхатга олганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
17-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олинганлигини бекор қилиш
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
қўлланилаётган воситалар таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;
рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда фуқаролар соғлиғига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказилиши эҳтимоли тўғрисида янги илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олинган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хоссалари, биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси асосида махсус ваколатли орган уларнинг рўйхатга олинганлигини бекор қилади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
18-модда. Тақиқланган фаол ва нофаол ингредиентларни ҳисобга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилиши тақиқланган ёки чекланган фаол ва нофаол ингредиентларини махсус ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда аниқлайди ва Қўлланилиши тақиқланган ва чекланган фаол ҳамда нофаол ингредиентлар реестрига киритади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |