Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш


Download 29.47 Kb.
bet10/12
Sana25.02.2023
Hajmi29.47 Kb.
#1230550
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
116-II 31.08.2000

21-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқиш
Мувофиқлик сертификатига эга бўлган, рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига киритилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини реализация қилиш, олиб кириш ва олиб чиқишга йўл қўйилади.
22-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари фитосанитария, санитария ва экология вазиятини ҳисобга олган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаётгандаги эҳтиёт чоралари тўғрисидаги маълумот
Истеъмолчиларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлаётгандаги эҳтиёт чоралари тўғрисидаги маълумот билан таъминлаш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлашга доир маълумот ҳамда огоҳлантирувчи маркировкаси бўлган идиш ёрлиғини тақдим этишлари шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ташиш, қўллаш ва сақлаш тўғрисидаги тавсияномаларнинг шакли ва уларни тасдиқлаш тартибига ҳамда идиш ёрлиғига нисбатан қўйиладиган талаблар махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
24-модда. Кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, йўқ қилиб юбориш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб ташлашга доир талаблар
Юридик ва жисмоний шахслар кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материалларни сақлаш, қўллаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, ташиш ва кўмиб ташлаш чоғида фуқароларнинг санитария-эпидемиология жиҳатидан бехатарлигини таъминловчи санитария-гигиена нормалари, қоидалари ва нормативларига, ҳайвонат дунёси ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига, ўсимлик дунёси объектлари ва уларнинг ўсиб кўпайиш муҳитини муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари шарт.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат уларни сақлашга мўлжалланган махсус омборхоналарда сақлашга рухсат этилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини идишсиз сақлаш тақиқланади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус мосланган транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилади.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сақлаш ва ташиш чоғида одамлар соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказилишини истисно этадиган талабларга риоя қилиниши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек уларнинг идишларини зарарсизлантириш, утилизация қилиш, йўқ қилиб юбориш ва кўмиб ташлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, шунингдек уларнинг идишларини йўқ қилиб юбориш усуллари ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг тайёрловчилари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда махсус ваколатли орган, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиб олинади.
(24-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)

Download 29.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling