25-модда. Экологик хавф эҳтимоли бўлган вазиятлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган ўта токсик, кучли таъсир этувчи заҳарли, радиоактив ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва улардан фойдаланишда экологик хавфли вазиятлар юзага келиши эҳтимоли пайдо бўлганда тегишли ишлаб чиқариш объектлари атрофида, транспорт магистраллари ёқалаб қонунчиликка мувофиқ алоҳида ҳуқуқий режим ўрнатилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
26-модда. Ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фуқароларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиши
Ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фуқаролар фойдаланадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари оддий ва ишлатиш учун хавфсиз бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзларига бериб қўйилган ер участкаларида фуқаролар фойдаланишларига рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхати махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
27-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |