Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


Download 1.55 Mb.
bet23/34
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1335531
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
65 29.01.2018

фитосанитар сертификат — экспорт қилаётган мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ҳар бир транспорт бирлигига бериладиган ва ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантинидаги объектлар билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
реэкспорт фитосанитар сертификати — республикага импорт қилингандан сўнг бошқа давлатга экспорт қилинадиган, шунингдек, республика ҳудудида сақланадиган, қисмларга бўлинадиган, бирлаштириладиган ва қайта қадоқланадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаганлигини тасдиқловчи халқаро намунадаги ҳужжат;
ички фитосанитария сертификати — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юклаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилинадиган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фитосанитария ва реэкспорт фитосанитария сертификатлари (кейинги ўринларда — фитосанитария сертификатлари) Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фитосанитар сертификатида белгиланган талабларга юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва ҳудудий бошқармалар томонидан назорат қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
5. Фитосанитар сертификати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни экспорт қилишда ушбу юкларни карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар билан зарарланмаганлигини тасдиқлаш мақсадида берилади.
6. Фитосанитар сертификати талаб этиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Агентлик юридик ва жисмоний шахслар томонидан фитосанитар сертификатини олиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
8. Фитосанитар сертификатини бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling