Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш


Download 1.55 Mb.
bet19/34
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1335531
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
65 29.01.2018

5-боб. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
32. Карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Карантин рухсатномалари реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Агентлик Карантин рухсатномаларининг реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
34. Карантин рухсатномалари реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
карантин рухсатномаси берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;
карантин рухсатномаси берилган жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон рақами;
карантин рухсатномасининг берилган санаси ва рақами;
карантин рухсатномасининг амал қилиш муддати;
карантин рухсатномасини қайта расмийлаштиришнинг, амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш;
карантин рухсатномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;
карантин рухсатномасини бекор қилишнинг асоси ва санаси;
карантин рухсатномасини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси;
карантин рухсатномаси дубликатини беришнинг асослари ва санаси.
35. Карантин рухсатномаларининг реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Рухсатнома ҳужжатлари» автоматлаштирилган ахборот тизимига «реал вақт» режимида икки иш кунидан кечиктирилмаган муддатда жойлаштириб борилади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling