Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Фитосанитария сертификатларини қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш


Download 1.55 Mb.
bet27/34
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1335531
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
65 29.01.2018

4-боб. Фитосанитария сертификатларини қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Фитосанитар сертификатини олган юридик шахс қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, етти иш куни давомида тегишли ҳудудий бошқармага фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Фитосанитар сертификатини олган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда етти иш куни давомида тегишли ҳудудий бошқармага фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Фитосанитар сертификати қайта расмийлаштирилгунига қадар, уни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (меросхўри) фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида тегишли ҳудудий бошқарманинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Фитосанитар сертификати қайта расмийлаштирилганда тегишли ҳудудий бошқарма томонидан фитосанитар сертификатлари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ҳудудий бошқарма томонидан қабул қилиб олинган иш куни давомида амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштириш учун ариза берувчиларнинг фитосанитар сертификатини бериш тўғрисидаги аризаси ҳудудий бошқарма томонидан кўриб чиқилганда ва фитосанитар сертификати қайта расмийлаштириб берилганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган сумманинг ярим миқдорида йиғим ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳудудий бошқармалар фитосанитар сертификати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат олинган кундан эътиборан бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда фитосанитар сертификатининг дубликатини бериши шарт. Ҳудудий бошқармалар томонидан фитосанитар сертификатининг дубликатини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling