Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
-боб. Фитосанитария сертификатларини беришга доир талаблар ва шартлар
Download 1.55 Mb.
|
65 29.01.2018
2-боб. Фитосанитария сертификатларини беришга доир талаблар ва шартлар
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон) 9. Қуйидагилар фитосанитар сертификати бериш учун риоя этилиши мажбурий талаблар ва шартлар ҳисобланади: юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, жумладан карантин қоидаларига, шунингдек фитосанитар талабларга риоя этилиши; ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида юборилган зарур фитосанитар талаблар бажарилиши бўйича тақдимномаларни бажариш, ўсимликлар карантини объектлари аниқланганда ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ ўрнатилган чеклашлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш; Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар халқаро фитосанитар талабларга, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган фитосанитар шартларга жавоб бериши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига кирмаган бўлиши; Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар етиштирилган ҳудудда карантин ҳолати эълон қилинмаган бўлиши; Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакат ҳудудига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан карантиндаги зарарли организмлар кириб бориш хавфи мавжуд бўлмаслиги; фитосанитар сертификатини бериш натижасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ёки ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига ҳақиқатда хавф солмаслиги; Олдинги таҳрирга қаранг. фитосанитар сертификатини олиш учун юридик ва жисмоний шахслар аризани ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан олдин исталган вақтда тегишли ҳудудий бошқармага тақдим қилиши. (9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон) 10. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни фумигация қилиш талаб этилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахслар фумигация ишларини ўтказиш учун зарур бино ва иншоотлар билан таъминлайдилар. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling