(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитар реэкспорт фитосанитария ва ички фитосанитария сертификатларини бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар — ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экиш материаллари, қайта ишлаш маҳсулотлари, ўсимликлар карантинидаги зарарли организмларни олиб ўтувчиси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва юклар;
Do'stlaringiz bilan baham: |