Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


-боб. Фитосанитария сертификатларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш


Download 1.55 Mb.
bet28/34
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1335531
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
65 29.01.2018

5-боб. Фитосанитария сертификатларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/32/0058-сон)
31. Фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ҳамда уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Фитосанитар сертификатлари реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ҳудудий бошқармалар Фитосанитар сертификатлари реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
33. Фитосанитар сертификатлар реестрида юридик ва жисмоний шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
фитосанитар сертификати берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;
фитосанитар сертификати берилган жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами;
фитосанитар сертификатининг берилган санаси ва рақами;
фитосанитар сертификатининг амал қилиш муддати;
фитосанитар сертификатини қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тиклаш;
фитосанитар сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ва сана;
фитосанитар сертификатини бекор қилишнинг асоси ва санаси;
фитосанитар сертификатини тўхтатиб туриш, тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси;
фитосанитар сертификати дубликатини беришнинг асослари ва санаси.
34. Фитосанитар сертификатлар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар учун очиқ ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Рухсатнома ҳужжатлари автоматлаштирилган ахборот тизими»га «реал вақт» режимида икки иш кунидан кечиктирилмаган муддатда жойлаштириб борилади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling