Ташқи савдо: экспортни рағбатлантириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва янги ташқи бозорларни ўзлаштириш
30.
|
2020 йилда экспортни 17 миллиард доллар даражасида таъминлаш.
|
2020 йил
давомида
|
Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Рeспублика комиссияси
|
—
|
Амалий чора-тадбирлар.
Республика иқтисодиётига хорижий валюта тушумини кўпайтириш назарда тутилади.
|
31.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармони талабларига мувофиқ экспорт тушумлари ҳисобига қайтариш шарти билан 6 ойгача бўлган муддатга нақд пул шаклида кредитлар ажратиш механизмини жорий этиш.
|
2020 йил сентябрь
|
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Марказий банк
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.
|
32.
|
Экспорт тушумини қайтариш муддатини 180 кунгача узайтириш.
|
2020 йил сентябрь
|
Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Мамлакат экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.
|
33.
|
Экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат тармоқларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш.
Хусусан, 2021 йилда тўқимачилик маҳсулотларини — 1,5 баравар, электротехника маҳсулотларини — 1,3 баравар, ипак қурти, чарм ва бошқа соҳалар экспортини камида 20 фоизга ўсишини таъминлаш.
|
2020 йил
декабрь
|
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тармоқ корхоналари
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини яратиш назарда тутилади.
|
34.
|
Экспорт қилувчи корхоналарни давлат томонидан экспорт фаолиятида эришган ҳақиқий ва аниқ натижаларига асосланган рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш.
|
2020 йил
декабрь
|
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.
|
35.
|
Ўзбекистонда МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битими шартларини татбиқ этиш муддатини узайтириш.
|
2020 йил
декабрь
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги
|
—
|
Амалий ҳаракатлар.
Музокаралар ўтказилиб, аниқ келишувларга эришилганидан сўнг ташқи савдо бозорига чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.
|
36.
|
Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг «GSP+» бенефициар мақомини олишни тезлаштириш.
|
2020-2021 йиллар
|
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги
|
—
|
Амалий ҳаракатлар.
Товарлар экспорти ҳажмини ошириш назарда тутилади.
|
37.
|
Хитой Халқ Республикаси ва Европа Иттифоқи мамлакатларига чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олиш жараёнини тезлаштириш.
Бунда, чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш
|
2020-2021
йиллар
|
Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
|
—
|
Амалий ҳаракатлар.
Чорвачилик маҳсулотлари экспортининг ўсишига эришиш назарда тутилади.
|
38.
|
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш (саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва логистика) инфратузилмасини ривожлантириш, автотранспорт паркаларини кенгайтириш.
|
2021 йил
январь
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги
|
Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари
|
Чора-тадбирлар режаси.
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш назарда тутилади.
|
|