Иқтисодиёт / Умумий масалалар]


Камбағалликни қисқартириш: аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига имтиёзлар бериш


Download 1.34 Mb.
bet16/35
Sana07.04.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1337972
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
526PF

Камбағалликни қисқартириш: аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига имтиёзлар бериш

39.

Қуйидагиларни кўзда тутган ҳолда камбағаликни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш:
аҳоли, айниқса ёшлар ва аёллар ўртасида замонавий тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш;
бизнес ташаббусларини, биринчи навбатда, маҳаллий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
ишсизларни қайта тайёрлаш ва талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;
халқаро тажриба асосида камбағалликни баҳолаш мезонлари ва уни аниқлаш усулларини ўз ичига ��ган методологияни ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ва мувофиқ-лаштирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши натижасида, мамлакатда камбағалликни қисқартириш даражаси пасайишига эришиш назарда тутилади.

40.

Камбағаллликни баҳолаш мезонлари ва уни аниқлаш усулларини ўз ичига олган методологияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Бунда, Халқаро тажрибага асосланиб, камбағалликни аниқлашнинг мезонларини ишлаб чиқиш ва Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида камбағаллик чегараси ва жаҳон амалиётида тан олинган 4 (мутлақ, нисбий, моддий етишмовчилик, кўп ўлчовли қашшоқлик индекси) усулларини қўллаш натижаларини таҳлил қилиш.

2020-2021
йиллар

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,Статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Камбағалликка қарши кураш чораларини тизимлаштириш орқали аҳоли муаммоларини ҳал қилишнинг кейинги усуллари билан республика бўйлаб камбағалликни кўп ўлчовли баҳолаш мезонларини амалга ошириш назарда тутилади.

41.

Республиканинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш.
Ишлаб чиқилган метология доирасида республиканинг 5 та ҳудуди (Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида) мисолида апробация ўтказишни ташкил этиш.

2020-2021
йиллар

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Тасдиқланган усуллар амалиётда 2021 йилдан бошлаб амалга оширилади.

42.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Ўзбекистонда «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш» Илмий марказини ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар
ва ислоҳотлар маркази, Прогнозлаш-тириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Бюджет маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Камбағалликни қисқартириш масаласида илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари базаси такомиллаштирилиб, туман (шаҳар) миқёсида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

43.

Вазирлик-вилоят-туман-маҳалла кесимидаягона ижтимоий реестрни жорий этиш.
Бунда, уйма-уй ўрганиш натижаларига кўра, энг муҳтож ва муҳтож оилаларнинг рўйхатларини шакллантириш;
Ушбу оилаларни рўйхатга олиш, камбағалликка чек қўйиш учун режалар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Пандемия даврида молиявий ёрдамга муҳтож аҳоли рўйхатини тўлдириш ва муҳтожларга молиявий ёрдам учун қўшимча 992 миллиард сўм маблағ ажратиш;
2020 йил охирига келиб:
235 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга қўшимча молиявий ёрдам ажратиш;
28000 эҳтиёжманд уй хўжаликларида парвариш қилинадиган эчкиларни тарқатиш, 50 мингга паррандалар ва 100 мингта қуёнлар, 51 минг гектар ерни ўзлаштириш натижасида 45 минг кишини иш билан таъминлаш,
«Саховат ва кўмак» миллий ҳаракати доирасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга тижорат банкларининг кафолатлари ва кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш бўйича мақсадли таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Мехнат вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Амалий ҳаракатлар.
Моддий ёрдамга муҳтож аҳолининг ҳар томонлама шаклланиши ва ижтимоий ҳимоя чораларини кучайтириш назарда тутилади.

44.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.
Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳисобидан қоплаш механизмини жорий этиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқариш кўникмаларига ўргатиш ҳажмини ошириш, шу жумладан, бизнес ҳамда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари ва масофавий таълим кўламини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, уларни ижтимоий ва номоддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳажмини ошириш назарда тутилади.

45.

Аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, уларни яна сотадиган савдо ва харид ташкилотларини ривожлантиришни (ёки яратишни) рағбатлантириш.
Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кооперативлари фаолиятини ўрганиш;
Кооперативлар ташкил этиш мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш;
Ўрганишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.

2020 йил
октябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи



Чора-тадбирлар режаси.
Қишлоқларда кооперативлар ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва қишлоқ аёллари бандлигини таъминлаш назарда тутилади.

46.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача камбағалликни қисқартириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Бунда, миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши мониторинги кўрсаткичлари, миллий иқтисодиёт салоҳияти ва вазифаси ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш;
бўлажак иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш.

2021 йил
март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Иқтисодий тадқиқотлар
ва ислоҳотлар маркази,
Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегияси ишлаб чиқилади.

47.

Қуйидаги устувор йўналишларга оид статистик кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестицион салоҳиятни, шунингдек, барқарор ва динамик ривожланиш учун ҳудудларнинг бошқа қиёсий афзалликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш.
Бунда:
иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;
меҳнат бозори самарадорлиги;
ижтимоий хизматларнинг мавжудлиги ва сифати;
инфратузилмани ривожлантириш ва мавжудлиги;
иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси;
ишбилармонлик муҳитининг сифати ва тадбиркорликни ривожлантириш;
молиявий мустақиллик, банк-молия соҳасини ривожлантириш;
жойларда давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва ахборотнинг мавжудлигини назарда тутиш.

2021 йил
апрель

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Давлат статистика қўмитаси,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Индексни ҳисоблаш муайян ҳудудларга хос сиёсатни ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган хавф омилларини таҳлил қилиш ва кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш имконияти назарда тутилади.

48.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясига қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қўшимчалар киритиш:
— чорвачилик билан шуғулланувчи кам таъминланган оилалар учун алоҳида озуқа базасини яратиш;
— «бир қишлоқ-бир маҳсулот» тамойилига асосан, боғдорчилик ва бошқа ликвидли ва юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп экинлар етиштириш ва уларни йирик корхоналар билан биргаликда қайта ишлашга оид қўлланмалар, рисолалар ва амалий материаллар ишлаб чиқиш ва бепул тарқатиш.

2020 йил якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Халқаро ташкилотлар, манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш назарда тутилади.

49.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудларини айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштириш.

2020 йил якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги кооперацияларининг фаолиятини ташкил этиш, агро-кластерлар яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш назарда тутилади.

50.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларини самарали фаолият олиб боришини таъминлаш.

2020 йил якунига қадар

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги



Чора-тадбирлар режаси.

51.

Маълумотлар таҳлили, мобил дастурлаш ва бошқа йўналишларни ривожлантириш соҳаларида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган ёшларнинг қамровини кенгайтириш ва сонини кўпайтириш.

2020 йил якунига қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги



Чора-тадбирлар режаси.
Республикада ахборот технологиялари соҳасида фаолит кўрсатаётган ёшларни янги замонавий билимлар ва амалиёт билан бевосита шуғулланиши ҳамда халқаро тажрибаларни ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда кўриб чиқиши имконини назарда тутилади.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling