Нефт ва газ саноатини ривожлантириш
61.
|
Туркманистон ҳудуди орқали транзит йўлини очиш бўйича қисқа муддатларда Ҳукуматлараро музокараларни ўтказиш.
|
2020 йил якунига қадар
|
Ташқи ишлар вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
Энергетика вазирлиги,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
—
|
Ҳукуматлараро битим лойиҳаси.
Осиё, Эрон ва Туркияга экспорт қайта тикланади, 2020 йил охирига қадар белгиланган экспорт ҳажмларига эришиш имкониятлари яратилади.
|
62.
|
Экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида:
юқори қўшилганқийматга эга бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш (полиэтилен қувурлар, поддонлар ва бошқалар);
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари томонидан тижорат таклифларини тарқатиш орқали экспорт йўналишларини кенгайтириш.
|
2020 йил
сентябрь
|
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
—
|
Таҳлилий-ахборот.
Амалга оширилган чоралар натижасида полимер маҳсулотларининг экспорт параметрларини ўртача 20 — 25%га ошириш мумкин, бу эса 2020 йилда белгилан�ан прогнозларга эришиш имконини беради.
|
63.
|
Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилар томонидан фақат биржа савдолари орқали сотишни амалга оширишга тўлиқ ўтиш ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида бозорнинг барча иштирокчиларига тенг ва шаффоф тизим орқали суюлтирилган газ ҳажмларини етказиб беришни таъминлаш.
|
2020-2021
йиллар
|
Энергетика вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни мавжуд 900 минг тоннадан йилига 1,5 млн тоннагача кўпайтириш ва аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини оширишни таъминлашга эришилади.
|
64.
|
Темир йўлда юк ташиш учун онлайн ариза киритиш тизимини жорий этиш ва тақдим этилган аризанинг ҳолатини кузатиш.
|
2020-2021
йиллар
|
Транспорт вазирлиги,
«Ўзбекистон темир йуллари» АЖ,
Энергетика вазирлиги,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
—
|
Чора-тадбирлар режаси.
Истеъмолчиларга товарларни тез етказиб бериш тизими яратилади;
Шунингдек, вагонлар бўйича қабул қилинадиган аризаларни кўриб чиқиш операцияларини жадаллаштириш ҳамда тақдим этилган аризалар ҳолатини кузатиш учун имконият яратилади.
|
65.
|
Экспортга техник олтингугурт етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.
|
2020 йил
сентябрь
|
Энергетика вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
|
—
|
Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.
120 минг тонна техник олтингугурт маҳсулотларини экспорт қилиш назарда тутилади.
|
|