Иқтисодиёт / Умумий масалалар]


Электротехника саноатини ривожлантириш


Download 1.34 Mb.
bet22/35
Sana07.04.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1337972
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
526PF

Электротехника саноатини ривожлантириш

75.

Электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш учун чегарага туташ ҳудудларда махсус савдо зоналарини яратиш.

2020 йил
декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Экспорт миқдори оширилади, экспортбоп янги товарлар номенклатураси диферсификация қилинади ҳамда экспорт географияси кенгайтирилади.

76.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорти ҳажмини ошириш учун экспортдан кейинги молиялаштириш тизимини яратиш.

2020 йил
октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Экспортни рағбатлантириш агентлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот экспорт қилинганда, суғурта полисини харидор ўз вақтида тўлаш шарти асосида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортдан кейинги молиялаштириш тизими яратилади.

77.

Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Жанубий Корея ва Япониянинг «бренд» компанияларини жалб қилиш.

2020-2021
йиллар

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инновациялар вазирлиги



Чора-тадбирлар режаси.
Янги бозорларни эгаллаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жаҳон стандартларига мос равишда рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.

78.

Якка тартибдаги уй-жой ва кўп хонадонли квартираларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳар бир уйни номинал қувватининг 25 фоизини қайта тикланадиган энергия билан таъминлаш мажбурияти белгиланмаган бўлса, танлов (тендер) савдоларини ўтказишни тақиқланиши бўйича тартибни жорий этиш.

2020 йил
декабрь

Қурилиш вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Республикада илғор технологияларни жорий этиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш таъминланади.

79.

Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш мақсадида, ташқи истеъмол бозорларида тизимли равишда чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инновациялар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси



Чора-тадбирлар режаси.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт қобилияти ҳамда уларнинг экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.

80.

Маҳаллий инвесторларга нисбатан хорижий инвесторларга бериладиган имтиёзларни қўллаш механизмини яратиш.

2021 йил
январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги



Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Маҳаллий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали доимий янги иш ўринлари яратиш ва импортни қисқартиришга эришилади.

81.

Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида электроника ва электротехника соҳасидаги мустақил ўқув муассасасини ташкил этиш бўйича Кореянинг илғор технологиялар институти (KAIST), Токио илғор технологиялар институти (Япония), «Нанянг» технология университети (Сингапур), «Цинхуа» университети (Хитой) вакиллари билан музокаралар ўтказиш.

2020-2021
йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Инновациялар вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,«Ўзэлтехсаноат»
уюшмаси



Чора-тадбирлар режаси.
Электротехника саноатида илғор технологияларни жалб этиш бўйича янги билим ва кўникмаларни жорий этиш орқали кадрлар тайёрлаш тизими барпо этилади.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling