Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet1/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати


Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати – idum.uz
Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οκος» сўзлари бирлашмасидан келиб чиққан бўлиб, «экономика» қишлоқ хўжалик асослари ҳақида фан деган маънони англатади. «Экономика» сўзи оммавий ўзбек луғатига ўтилганда «иқтисодиёт» атамасига ўзгаради. Иқтисодиёт чекланмаган эҳтиёжларни, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиб бошқаришни ўрганувчи фандир.
А
АВАНС – Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқ-овқат ва ҳ.к.
АВТАРКИЯ – (грек.autarkeia- ўз-ўзига етарли)- бу ўзини ўзи маҳсулотлар билан таъминлаб, бошқалар билан камдан кам алоқага киришишдир. Асосан натурал хўжаликка хосдир.
АВИЗО – ҳисоб-китоб операцияси хусусидаги расмий билдириш, мижозларга банк томонидан авизо орқали амалга оширилган дебет ва кредит операциялари, ёзувлари, ҳисобдаги қолдиқлар, пул ўтказишлар, чек ёзувлари, аккредитив очиш ва бошқа ёзувлар хусусидаги маълумотларнинг берилиши.
АГЕНТ – (лот.) Ташкилот, муассаса ва ш.к.нинг маълум вазифани бажариш учун тайинланган вакили.
АГЕНТЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ – бир томоннинг топшириғи билан келишилган ҳудудда иккинчи (агент) томон амалга оширадиган олди-сотди билан боғлиқ бўлган амалий ва ҳуқуқий ҳаракатлар.
АЖИОТАЖ ТАЛАБ – бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсири остида сунъий пайдо бўладиган ҳамда шиддат билан ортиб борадиган талаб. Ажиотаж талаб одатдаги нормал ҳолатга нисбатан ортиқ талаб ҳисобланади. Бундай талаб бир томондан, аҳоли орасида миш-мишлар тарқатиш ва реклама воситасида муайян товарларга ўта ортиқча баҳо бериш орқали истеъмолчи психологиясига таъсир этиш йўли билан, иккинчи томондан товарларга бўлган ғоят катта қизиқиш, қимматчилик, қахатчилик, ҳар хил шов-шувлар таъсирида пулдан тезроқ қутулиш ва товар заҳирасини кўпайтиришга интилиш оқибатида юзага келади.
АККРЕДИТИВ – (лот. accredo-ишонаман) – банк ёки омонот банкларининг бирор шахс ёки ташкилотга маълум миқдордаги маблағни бериш ҳақида бошқа банк ёки кассага юборган буйруқ қоғози, масалан, жамғармалар банкига қўйилган пулни исталган омонат банкидан олиш учун берилган ҳужжат.
АКЦИЗ – кенг истеъмол моллари (қанд, гугурт, туз, тамаки ва ҳ.к.) га солинадиган қўшимча устама солиқ. Маҳсулотга ёки кўрсатилаётган хизмат (коммунал, транспорт ва бошқа турдаги хизматлар) нархи устига қўйилади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling