БОЗОР ҚОНУНЛАРИ – пул воситасида бозорда товар айирбошлашнинг моҳиятини ифода этувчи, уни бошқариб турувчи объектив иқтисодий қонунлар. Улар жумласига талаб ва таклиф қонуни ҳамда пул муомаласи қонуни киради.
БРОКЕР – (ингл.broker)- маҳсулот, қимматбаҳо қоғозлар, валюта сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги расмий даллол. Ўзи ёки мижозлар номидан келишувлар, шартномалар тузиш ҳуқуқига эга шахс.
БЮДЖЕТ – (ингл.budget-сумка)- давлат, корхона, муассаса ва шу кабиларниинг маълум муддат учун олдиндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим , даромад – буромад сметаси.
БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ – бюджет даромадлари билан харажатларининг номувофиқлиги бўлиб, харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши тушунилади.
БЮДЖЕТ БАЛАНСИ – харажатлар ва даромадларнинг тенг бўлишидир.
В
ВАЛЮТА – ( итал. valyuta. лот. valere- қадрланмоқ, қиймат)- мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг типи (олтин, кумуш, қоғоз, пул)га тенглаштирилган тўлов воситалари.
ВАЛЮТА КУРСИ – мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган баҳоси. В.К. қатъий белгиланган ва ўзгариб турадиган турлари мавжуд.
ВАЛЮТА КОНВЕРТИРЛАШУВИ – унинг бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушунилади.
ВЕКСЕЛ – (нем. Wechsel, айнан-айирбошлаш)- қарз мажбуриятлари хусусида ёзма ҳолда берилган махсус кўринишдаги қимматбаҳо қоғоз. қарз берган томон векселда кўрсатилган муддат тугаши билан қарзни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Г
ГАРОВ – олинган қарз эвазига ёки мажбуриятнинг, ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдирилган омонат.
ГАРОВ ШАҲОДАТНОМАСИ – савдо ва тижорат операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган мол-мулкни қарздор томонидан гаровга қўйилиши ҳақидаги кредит ҳужжатидир.
ГИПЕРИНФЛЯЦИЯ – ҳаддан ташқари инфляция, нарх-навонинг шиддат билан ўсиши, пул қадрининг ғоят тез пасайиши, пул топишга интилишнинг минимал даражага келиши билан ифодаланади. Г. шароитида нарх-навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |