БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ – халқ иштирокида давлат томонидан ишлаб чиқилган бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат назорати остида амалга оширишдан иборат.
БОЗОРНИНГ ТУЗИЛИШИ – бу бозор элементларининг ички тузулиши, жойлашиши ва тартиби, уларнинг бозор умумий ҳажмидаги улуши демакдир.
БОЗОР ТИЗИМИ – турли-туман мезонлар асосида алоҳида унсурларга ажратилган барча бозорлар мажмуидир.
БОЗОР МЕХАНИЗМИ – бозор иқтисодиётининг фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминловчи дастак ва воситалар. М: баҳо, талаб ва таклиф, рақобат, пул-кредит.
БОЗОР СЕГМЕНТИ – бу бозорда савдо-сотиқнинг шарт-шароитига қараб кўпгина бўғинларга ажратишидир.
БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИ – сотувчи ва харидор ўртасида бозор муносабатлари шаклланишини, ривожланишини таъминлайдиган ташкилотлар, муассасалар, идоралар, корхоналар мажмуаси. Унинг таркибига савдо корхоналари, таъминот ташкилотлари, валюта ва қимматбаҳо қоғозлар биржаси, транспорт, алоқа ва бошқа хизмат кўрсатувчи тармоқлар киради.
БОЗОР КОНЪЮКТУРАСИ – айрим бозорларда муайян холатларнинг мавжудлиги. Бозор конъюктураси муайян даврдаги бозор ҳолати, бозорда мувозанатнинг мавжудлиги ёки бузилганлиги билан характерланади.
БОЗОР МУВОЗАНАТИ – бозордаги талаб ва таклифнинг миқдори ва таркибий жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор мувозанати издан чиққан ҳисобланади. Талаб таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, бозор ўзининг меъёрдаги ҳолати, фаолиятини йўқотади.
БОЗОР ФУНКЦИЯЛАРИ – бозор бажарадиган иқтисодий вазифалар. Унга, асосан қуйидагилар киради : 1) Товар айирбошлаш орқали ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаш ; 2) Истъемол буюмларни ва хизматларни аҳолига етказиб бериш орқали халқ фаровонлигини ошириш; 3) Нархларнинг ўзгариши орқали талаб ва таклифни бир-бирига мослаштириш, пулни товарлар билан таъминлаб, пул муомаласини барқарор бўлишига эришиш ; 4) Давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |