КОНТРАБАНДА – (итал.contrabando) – давлат чегарасидан моллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа нарсаларни қонунга хилоф (яширинча) олиб ўтиш.
КОНСОРЦИУМ – (лот.consortium-ширкат, уюшма) – корхоналарнинг вақтинча ташкил этилган бирлашмалари, улар одатда молиявий ишлар юзасидан ташкил этилади. Унда давлат, банклар, молиявий муассасалар, йирик фирмалар эштирок этади.
КОНЦЕРН – (ингл.concern)-ишлаб чиқариш диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация. Улар аста-секин саноат монополиясининг етакчи шаклига айланади.
КРЕДИТ – (лот. creditum-қарз) 1) кирим-чиқим дафтарининг чиқимлари; 2) қарзга мол бериш, шунингдек, қарзга бериладиган мол, пул; 3) маълум харажатлар учун чиқариладиган пул, маблағ ; Давлат К.- давлатнинг заём облигациялари чиқариш йўли билан қарз олиши. Банк, суғурта уюшмалари ва аҳолининг барча табақалари кредитор бўлишлари мумкин. Банк К.- пул ссудаси кўринишидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган қарз. Тижорат К.- бир тадбиркорнинг иккинчисига маҳсулотнинг пулини кейин тўлаш шарти билан сотиш. Халқаро К.- давлатлар ўртасида қарз олиш, қарз бериш муносабатлари.
КРЕДИТ КАРТОЧКАЛАРИ – кичик ўлчамдаги пластик ёки металл карточка кўринишидаги ҳужжат бўлиб, банкдаги ҳисоб соҳибининг шахсини тасдиқлайди ва унга нақд пуллар ёрдамисиз товар ва хизматларга ҳақ тўлаш ҳуқуқини беради.
КРЕДИТОР – қарзга маблағ берувчи томон.
КРИЗИС – (юнон. крисис-ҳал этиш, оқибат)- қ. Инқироз.
КЎП УКЛАДЛИ ИҚТИСОД – турли мулк шакллари ва ҳар хил хўжалик турларининг яхлитлигидан ташкил топган иқтисодиёт.
Л
ЛИЗИНГ – асосий фондларни узоқ муддатга ижарага олиш. Янгиликларни, ишлаб чиқариш ва сотишни молия билан таъминлаш усули. Л. саноат корхоналарига бир йўла катта миқдорда пул сарф қилмасдан керакли маҳсулотларни олиш имконини беради. Л. икки кўринишда: молиявий ва тезкор бўлади. Молиявий Л. ижарага олинган фонднинг тўла қийматини ва ижарачи фойдасини қоплашни кўзда тутади. Тезкор Л.- амортизация давридан қисқа муддатга тузилган келишув.
ЛИМИТ – хўжалик фаолияти турли жиҳатлари миқдорининг чекланиши, фаолият доираси, чегарасининг белгиланиши. Л. давлат ёки йирик бирлашма томонидан ўз корхонаси учун ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |