ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ – аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товарлар ва хизматларнинг айирбошланиши.
ИСТЕЪМОЛ САВАТИ – муайян озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчиликни таъминлаш учун етарли бўлган миқдори.
ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАР – ишчи кучи ёки бошқача айтганда, маълум малакага, тажрибага эга бўлган кишилар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан ташкил топган.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУНОСАБАТЛАРИ – ҳаётий неъматларнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида кишилар ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ – жамият ихтиёридаги барча ресурслардан фойдаланиб, жамият аъзолари учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиш.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда қилинадиган барча сарфлардан иборат.
ИШ ҲАҚИ – ишчи ва хизматчиларнинг меҳнати миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан олинадиган улушини пулдаги ифодасидир.
ИШ КУЧИНИНГ ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯСИ – меҳнат ресурсларининг анча қўлай шароитда иш билан таъминланиши мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишини билдиради.
ИШСИЗЛИК – аҳоли меҳнатга яроқли қисмининг ўзига иш топа олмай қолиши, меҳнат заҳира армиясига айланиши.
ИПОТЕКА – (юнон.hypotheke-гаров)- қарз, кредит олиш учун бирор-бир муайян кўчмас мулкни (ер, иморат ва ҳоказо) гаровга қўйиш.
ИҚТИСОДИЁТ – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир.
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ – кишилик жамияти ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ва уларга хос бўлган қонунларни ўрганадиган фан.
ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ – ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари тизимидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |