Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


ИНВЕСТОР – капитал маблағ сарфлаётган давлат, ташкилот, корхона ёки шахс. ИНЖИНИРИНГ


Download 140.92 Kb.
bet10/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ИНВЕСТОР – капитал маблағ сарфлаётган давлат, ташкилот, корхона ёки шахс.
ИНЖИНИРИНГ – тижорат кўринишида ҳар томонлама маслаҳатларини берувчи мустақил фаолият доираси. Бу фаолият ишлаб чиқаришнинг ўсишини, маҳсулотларни сотишни, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнини таъминлайди. Инжиниринг хизмати икки гуруҳга бўлинади : 1) ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш; 2) ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш жараёнини тўла таъминлаш.
ИНЖИНИРИНГ ФИРМАЛАРИ – ички ва халқаро бозорларда инжиниринг хизматини кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхона, фирмалар. Бу фирмалар бир корхона, компания фаолияти билан чекланмайди. Улар турли тармоқларда хизмат кўрсатишлари, кўп таъминотчилар ва пудрат фирмалари билан алоқа қилишлари мумкин.
ИНТЕГРАЦИЯ – (лот.integer-бутун) мустақил хўжалик фаолиятининг миллий, минтақа ва халқаро миқёсда ўзаро қўшилиб яхлит хўжалик тизимини ташкил этиши.
ИНКАССАЦИЯ – турли тўлов хизматлари асосида банкдан нақд пул олиш.
ИНКАССАТОР – асосан муассасалардан ташқарида юриб пул йиғиш ва пул тўлашга вакил қилинган мансабдор шахс.
ИНКАССО – банк операциясининг бир тури, банкнинг турли ҳужжатлар орқали (вексел, чек ва бошқалар) мижозлар номидан ва улар ҳисобидан оладиган пули.
ИННОВАЦИЯ – янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи.
ИНФЛЯЦИЯ – 1) муомаладаги қоғоз пуллар миқдорини таклиф қилинган савдога чиқарилган товар нархларнинг йиғиндисидан кўпайиб кетиши; 2) қоғоз пулнинг жуда кўп чиқарилиши натижасида пулнинг қадрсизланиши. Бундай ҳолат хўжалик юритиш борасидаги қийинчиликларни бартараф қилиш даврида, маҳсулот ишлаб чиқариш камайган ҳолларда қўшимча пул чоп этиш натижасида юзага келади.
ИНФРАТУЗИЛМА – ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш И. ни ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби соҳалар ижтимоий И. ни ташкил қилади.
ИНҚИРОЗ – 1) тараққиётнинг орқага қайтиши, пасайиши, таназзули, регресс, тушкунлик; 2) тугаш, битиш. И. га учрамоқ (ёки юз тутмоқ), орқага кетмоқ, пасаймоқ, тушкунликка учрамоқ.
ИСЛОҲОТ – турли равишда ўтказилган ўзгариш: ислоҳ қилиш, реформа. Иқтисодий И.- иқтисодни инқироз ҳолатидан чиқариш борасида ўтказилган чора- тадбирлар.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling