Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet12/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ИҚТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯЛАР – жамият иқтисодий ҳаётининг асосий ва энг умумий томонларини акс эттирувчи мантиқий тушунчалардир.
ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР – иқтисодий жараёнлар ўртасидаги доимий такрорланиб турадиган, барқарор аниқ сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг боғлиқлигини ифодаловчи воқеа- ҳодисалар.
ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР – табиий, инсоний, моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан иборат.
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК – чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, товар ва хизматларга бўлган жамиятнинг чексиз талабини максимал қондиришдир.
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ – ялпи миллий маҳсулот (соф миллий маҳсулот, миллий даромад) йиллик миқдорини мутлоқ ўсишидир.
ИҚТИСОДИЁТНИ ТАРТИБЛАШ – бу давлатнинг ундаги турли бўғинлар, соҳа ва тармоқлар фаолиятининг бир-бирига боғланиши ва мос ҳолда ривожланиб бориши масаласида амалга оширадиган маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлари мажмуидан иборат.
ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР – бу кишиларни ҳаракатга келтирувчи, уларни ҳатти-ҳаракатини, интилишини, хулқ- атворини белгиловчи куч. Шахс, жамоа, давлат ва миллий манфаатлардан иборат.
ИЧКИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ – бир йил давомида мамлакатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳосидаги қиймати.
К
КАДАСТР – 1) жон бошидан олинадиган солиқ тўловчилар рўйхати; 2) вақти-вақтида ёки узлуксиз кузатиш натижасида тегишли объект хусусида структура, тузилма маълумотлар тўплами; масалан, сув кадастри-дарёлар, уларда ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар тўплами; 3) кўчмас мулкни баҳолаш, уни рўйхатини юритиш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти.
КАЛЬКУЛЯЦИЯ – маҳсулотнинг ўлчов бирлигини ёки бажарилган ишнинг таннархини ҳисоблаш.
КАПИТАЛ – (нем. Капитал- асосий мулк. лот.capitalis – энг муҳим, асосий бош)-бирор мақсадга йўналтирилишга мўлжалланган пул маблағи, бошлангич, доимий, ўзгарувчан, асосий ва айланма капитал каби турлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилот, корхона, фирма ва бошқаларда устав К. заҳира К. акционерлик жамияти К. каби турлари мавжуд.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling