Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet15/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ЛИЦЕНЗИОН САВДО – халқаро савдода интеллектуал мулкни, технологияни, ихтиро ва патентларни олди-сотди қилишнинг асосий кўриниши.
ЛИЦЕНЗИЯ – (лот.licentia – эркинлик, ҳуқуқ)- рухсатнома; 1) чет мамлакатлардан мол келтириш ёки чет элга мол чиқариш учун давлат органлари томонидан бериладиган рухсатнома; 2) бирор нарсадан йенгил шартлар билан ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқи; 3) чегарадан мол чиқариш ёки мол киритишда бож тўловларини камайтириш. Патентланган Л.- рўйхатга олиниб, гувоҳнома берилган кашфиётдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш.
М
МАКРОИҚТИСОДИЁТ – бу мамлакат миқёсида моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ -вилоят, шаҳар ва туманнинг кирим-чиқим (даромад ва харажат) молиявий ҳужжати.
МАКЛЕР – воситачи, даллол. Биржаларда олди-сотди келишувлар воситачиси.
МАРКАЗИЙ БАНК – пул, облигация эмиссияси (чиқарилиши) билан, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини бошқариш, назорат қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у «банклар банки» деб ном олган.
МАРКЕТИНГ – (инглизча market-бозор) ҳолатини ўрганиш, уни олдиндан баҳолаш орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда шу йўл орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, энг юқори фойда олишни таъминлаш. Махсус М. Дастурлари орқали амалга оширилиб, харидорларни ва рақобатчиларни ўрганиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, нархини ўзгартириш, рекламани жойлаштириш, харидорларни қониқтирадиган товар ва хизматларни етказиб бериш каби чора-тадбирлар қўлланилади.
МЕНЕЖМЕНТ – (инлизча management) у ёки бу фаолият турини ташкил этиш ва раҳбарлик қилишни, иқтисодий, молияни ва бошқа инсон ҳаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил қилиш ва бошқаришни билдиради.
МЕНЕЖЕР – ёлланма профессионал бошқарувчи; актив фаолият билан шуғулланувчи одам.
МЕҲНАТ – бу инсоннинг бирор бир мақсадга қаратилган онгли фаолият бўлиб, у орқали инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун табиат инъомларини ўзгартиради. Инсон меҳнати икки ёқлама характерга эга: а) КОНКРЕТ МЕҲНАТ- товарнинг истеъмол қийматини яратадиган, бирон бир аниқ кўринишга эга бўлган меҳнат тури тушунилади.б)
АБСТРАКТ МЕҲНАТ – товар қийматини яратади. «Абстракт» (сўзи ўзбек тилида «мавҳум» деган маънони билдиради). Меҳнат аниқ шаклидан қатъий назар умуман сарфланган иш кучидир, жами ижтимоий меҳнат сарфидан иборат бўлади.
МЕҲНАТ БИРЖАСИ – ишчи, хизматчи ва иш берувчи ўртасидаги ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича келишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган, ишсизлар ҳисобини юритадиган, уларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш кабилар билан шуғулланувчи давлат муассасаси.
МИКРОИҚТИСОДИЁТ – корхона, фирмалар, яъни иқтисодиётни бирламчи, бошланғич бўғини ҳақидаги иқтисодиётдир. У чекланганлик, танлаш ва муқобил қиймат сингари тушунчалар билан, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмоллар билан шуғулланади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling