Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet16/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ – бу барча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳаларини, функсионал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига қамраб олган яхлит иқтисодиётдир.
МИЛЛИЙ БОЙЛИК – инсоният жамияти тараққиёти томонидан яратилган ҳамда авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар, табиий ресурслардан иборат.
МИЛЛИЙ БОЗОР – муайян мамлакатнинг миллий чегараси доирасидаги олди-сотди муносабатлари. МБ ҳар қандай бозор каби турли моддий, маънавий ва интеллектуал товарларни айирбошлаш объектига айланади, ҳамда унда шу мамлакат товарлари билан биргаликда импорт қилинган товарлар ҳам қатнашади.
МИЛЛИЙ ВАЛЮТА – муайян мамлакатнинг пул бирлиги.
МИЛЛИЙ ДАРОМАД – муайян мамлакатда бир йилда моддий ишлаб чиқариш соҳалари томонидан янгитдан ҳосил қилинган қиймат ёки бошқача қилиб айтганда, ялпи ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланганидан сўнг қолган қисми. МД моддий неъматлар ишлаб чиқариладиган шароитларда жонли меҳнат воситасида яратилиб, ҳам қиймат- пул, ҳам моддий- буюм шаклига эга бўлади.
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ – ялпи миллий маҳсулот, ички миллий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, фойдаланишни қиймат шаклида ифодалайдиган ўзаро боғлиқ ҳисоблаш тизимидир.
МОЛИЯ – пул фондларининг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланишини тартибга солиш билан вужудга келадиган муносабатлардир.
МОЛИЯ ТИЗИМИ – турли даражадаги молиявий муассасалар бўлиб, молиявий муносабатларга хизмат қилади.
МОЛИЯВИЙ ЛИЗИНГ – ижарага олинган асосий фондларнинг (машина, қурилма, асбоблар) тўла қийматини ҳамда ижарага берувчининг фойдасини тўлаш ҳақидаги келишув.
МОНОПОЛИЯ – 1) яккаҳокимлик; 2) ишлаб чиқаришни марказлаштириш оқибатида юзага келадиган катта бирлашма (картел, синдикат, трест, консерн, консорсиум конглометрат ва шу кабилар). Ушбу бирлашма ўз ичига ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, маҳсулот сотишнинг кўп қисмини мужассамлаштиради, шу соҳада ўзини ҳукмрон мавқеини ўрнатади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling