Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος»


Download 140.92 Kb.
bet24/25
Sana18.06.2023
Hajmi140.92 Kb.
#1586273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Иқтисодиётга оид атамалар ва тушунчалар изоҳли луғати

ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК – хусусий ташаббус орқали ўз маблағларини ишга тушириш асосида ташкил этиладиган тадбиркорлик.
ХУСУСИЙ ФИРМАЛАР – айрим шахсларга ва айрим оилаларга қарашли бўлиб, якка хусусий мулк ҳисобланади.
Ц
ЦИКЛ – иқтисодий фаолиятнинг бирин-кетин қайта-қайта такрорланиши. Одатда, тўртта босқичда: кризис (инқироз), депрессия (бир жойда депсиниш), жонланиш ва юксалишдан иборат. Амалий ҳаётда кўпроқ икки босқич: бум (чўққи, зудлик билан юқори босқичга кўтарилиш) ва репрессия, яъни ишбилармонлик фаолиятининг сусайиши, орқага кетиши билан характерланади. С. Мехнизми инвестиция ҳажми билан боғлиқдир.
Ч
ЧАКАНА БАҲО – давлат ва кооператив савдоси, деҳқон бозорида истеъмол молларини сотилиш нархлари.
ЧАКАНА САВДО – савдо-сотиқ тармоқлари орқали аҳолига истеъмол молларини сотиш.
ЧЕК – белгиланган кўринишдаги пул ҳужжати, 1) банкдаги ўз ҳисобидан муайян пул миқдорини Ч.да кўрсатилган шахсга бериш ёки унинг ҳисобига пул ўтказиш бўйича ёзма топшириқ. Чек икки кўринишда бўлади: а) олувчининг номи ёзилган чек; б) кўрсатувчига берилган чек.
ЧЕКЛАНГАН МАСЪУЛИЯТ – маълум чегара доирасида чекланган масъулият. қарз мажбурияти ёки ўзига бирор бир ҳужжатга имзо чекилаётганда масъулиятни муайян доираларда чекловчи шартни, пунктни киритиш.
Э
ЭКСПОРТ – товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капитални мамлакат ташқарисига чиқариш.
ЭЛЕКТРОН ПУЛ – ҳисоб-китобларни электрон ҳисоблаш машиналари ёрдамида амалга ошириш учун қўлланиладиган электрон карточка, унинг хотирасига пул эгасининг жорий ҳисобидаги пул суммаси ёзилган бўлади.
ЭМБАРГО – чет эл товарларини киритиш ёки чиқариш, олиб чиқиб кетишни давлат томонидан таъқиқлаш ёки чет давлатга қарашли мулкни вақтинча тўхтатиб туриш, таъқиқлаш.
ЭМИССИЯ муомалага банк билетлари, пул ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш, давлатнинг эмиссия банклари томонидан амалга оширилади. э. асосан давлат бюджетидаги камомадни тўлдириш, издан чиққан пул муомаласини тиклаш мақсадида ўтказилади.

Download 140.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling